Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сариқ гумбазли масжид хақида

15:52 / 31.01.2018 | ikromjon | 2804

Ассалому алайкум! Устозлар, мeн бир нарсага чалғиб қолдим. Суратларда кўрганимиз яъни сариқ гумбазли Фаластиндаги масжид бу Масжидул Ақсоми ёки Масжид Қуббатул Сахроми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исро ва мeрож кeчасида қайси масжидда намоз ўқиганлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сариқ гумбазли жой Масжидул Ақсо эмас. Исро ва меърож кечасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерда намоз ўқимаганлар. Сиз айтган жойни Қуббатуссохро дейилади. У Масжидул Ақсо майдонининг ичида Қуддус шаҳрининг жанубий шарқида жойлашган. Умар ибн Хаттоб Байтул Мақдисни фатҳ қилган вақтда ўша бинонинг остидаги тош устига унга юзланиб намоз ўқувчи яҳудийларни хорлаш мақсадида, насоролар нажосатлар тўкишган эди. Умар розияллоҳу анҳу ўша нажосатларни тозалашни буюрган эдилар. Яҳудийлар динида у тошни улуғланади. Яҳудийлар оммага ўша “Қуббатуссохро”ни Масжидул Ақсо деб таништиришади. Токи Масжидул Ақсо бузилса ҳам одамлар сезмай қолишлари учун.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat