Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Араб тилини ўрганиш

17:34 / 31.01.2018 | Saidmurod | 5428

Ассалому алайкум!  Ҳурматли устозлар, саволим нотўғри бўлса узр сўрайман араб тилини ўрганишга тарғиб қилувчи хадиси шариф борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадис эмас Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг гаплари бор. У киши “Араб тилини ўрганинглар, чунки у динингиздандир” деганлар. Байҳақий ривояти. Бошқа бир ривоятда “Араб тилини ўрганинглар, чунки араб тили мурувватни зиёда қилади” деганлар. Аллоҳ таоло охирги пайғамбарига китоб нозил қилиши учун араб тилини танлашининг ўзи у тилнинг шарафли эканлигига кифоя қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Арабни севиш иймондандир” деганлар. Араб тилини ўрганиш ва ўргатиш фарзи кифоядир. Чунки усиз Қуръон ва ҳадисни тушиниб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat