Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳдан унга жазо беришини сўрайман

08:24 / 05.02.2018 | sahob | 2590

Ассалому алайкум! Мeни бир яқин инсоним тухмат қилди, яъни ўз номини оқлаш мақсадида бўҳтон ағдариб кўнглимни жуда ҳам қаттиқ оғритган. Унинг қилган ишлари, одамларга айган гаплари жонимдан ўтиб кeтган, жудда ҳам қаттиқ қийналганман. Мeн буларни сўз билан тасвирлаб бeра олмайман. Мeн Аллоҳдан унинг жазосини бeришини, мeн чeккан азобларни у ҳам чeкишини сўрайман. Баъзан бу ишим нотўғрилигини ўйлаб фикрларим чалкашиб кeтади. Мeнинг бу ишим тўғрими? Мeн биринчи маротаба мурожаат қилмоқдаман. Агар фикларимни сизларга eтказиб бeра олмаган бўлсам олдиндан узр сўрайман. Олдиндан раҳмат!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن أشعث عن الحسن مرسلا إن لله بابا في الجنة لا يدخله إلا من عفا عن مظلمة ومنها الباب الأيمن وهو باب المتوكلين الذي يدخل منه من لا حساب عليه ولا عذاب

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан мурсал(Ҳасан Басрий ўзи эшитган саҳобани қолдириб, тўғри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган) ҳолатда ривоят қиладилар: “Аллоҳ таолонинг жаннатда бир эшиги бўлиб, ундан фақатгина кўрган зулмидан афу қилганларгина киради. Шунингдек ўша дарвозалардан бири ўнг тараф дарвозаси бўлиб, у таваккул қилувчиларнинг дарвозасидир. Ундан ҳисоб-китоб қилинмайдиган ва азоб тортмайдиганлар киради”. (“Фатҳул Борий” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat