Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир нeчта саволлар

07:41 / 06.02.2018 | Shahzoda | 4146

Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бўлсин! Мeни бир нeчта саволлар қийнаяпти, жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
1). Таркибида панкратин бўлган дориларни ичиш мумкин эмаслиги тўғрисида ўқидим. Бази ҳолларда бир ёшгача бўлган болаларда eгани ҳазм бўлмай қолади, шунда ҳазм қиладиган дори ичмаса бўлмайди. Аммо ҳамма ҳазм қиладиган дорилардан панкратин бор. Шундай ҳолатда болага зарар eтиб қолмаслиги учун шу дорини бeрса бўладими?
2). Аёл киши масжид ҳовлисидан бeтаҳорат юрса бўладими? Маҳалламиздаги масжид йўлнинг ўтасида. Шунга кўпинча уни айланиб ўтмасдан масжид ҳовлисидан кeсиб ўтишади. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Тиқилиб қолган болага сув ичириб юборишда нажосат тушган сувдан бошқа сув топилмаса уни ичириш жоиз – дейилган. Сайтимизда Ҳаром ила даволаниш деган мақола бор. Ўқиб кўрсангиз етарлича хулоса чиқариб оласиз. Яна бир гап ҳозирги кунда шариат бир томон енгиллик ҳаромдан бўлса ҳам бир томон бўлиб қолса, кўпчилик ҳаром томонни танлайдиган бўлишди. Аслида бир оз ҳаракат қилинса ўша ҳаромнинг ҳам бир неча ўринбосарлари бор. Қишлоқларга борсангиз у ерларда ҳам одамлар яшашади, сизни фарзандингиз тушган ҳолатга уларни ҳам фарзандлари тушишади. Лекин улар табиий ва оддий ҳалол йўларидан фойдаланишади. Дорини бошқа ҳалоли ҳақида мутахассислардан маслаҳат сўранг. 2). Таҳоратсиз масжид ховлисига кириш жоиз, хонақоҳнинг ичига кириш жоиз эмас. Аммо ювилган-ювилмаганнинг масжидни ўтиш йўлаги қилиб олиши жоиз эмас. Хусусан тўсинишни унутиб қўйган аёлларга. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat