Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

1000 ой яшаган инсон

16:13 / 14.02.2018 | Nurxayot | 2969

Ассалому алайкум! Бобом «Мен 1000 ой яшадим, энди менга дўзах ўти ҳаром» деганди. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Охиратда нажот топиш яъни дўзах ўтини ҳаром бўлиш иймон келтириш, солиҳ амалларда бардавом бўлиш ва кимнинг оқибати нима бўлиишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмаслигига иймон келтиришдир. Сиз келтирган гап эса ўша ғайбни билишни даъво қилишга ўхшаб қолади. Тавба қилишлари зарур. 1000 ой яшаган одамга дўзах ўти ҳаром бўлишига ҳеч қандай далил йўқ. Баъзида баъзи бир инсонларнинг ўзларини қилган яхшиликлари ёки кўп фарзанд ўстириб, уйли-жойли қилганларини ўзларини жаннатий бўлганлигига далил қилишади. Ҳажга бориб келиб, “Биз онадан янги туғилгандек бегуноҳ бўлдик, қазо намозва рўзаларимизни ҳам тутмасак бўлаверади” деганлар қанча. Бу нотўғри эътиқоддир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat