Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳазратнинг фарзандлари ҳақида

16:16 / 14.02.2018 | bobirxon | 2997

Ассалому алайкум! Хурматли устозимиз, шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг динимизга хизмат қилиб келаётган фарзандлари қайси билим юртларида тахсил олганлар? Ҳозирда бу кўпчилик учун хам қизиқ бўлса керак.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг икки тўнғич фарзандлари бир жойда таълим олганлар. Исмоил Муҳаммад Юсуф 1976-йил 10-апрелда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг тўнғич фарзандлари, ёлғиз ўғилларидир. У илк диний таълимни оила оғушида ола бошлади. 1984–1993 йиллари Тошкент шаҳридаги 22-ўрта мактабда ўқиди. 1994-йил Ливиядаги «Исломий даъват куллияси»га ўқишга кирди. Дастлаб бир йил тайёрлов курсида таълим олди. Кейин тўрт йил бакалавр босқичида, сўнг икки йил магестратурада ўқиб, 2001 йили куллияни тамомлади. 2001–2003 йилларда Тошкентдаги Қувайт элчихонасида фоалият олиб борди. 2003-2004-йил Кўкалдош мадрасасида ақийда фанидан дарс берди. Шундан сўнг у ўзини қиблагоҳи муҳтарам Шайх ҳазратларининг хизматларига бағишлади. Барча билим ва имкониятларини Шайх ҳазратларининг илмий фаолиятларини юргизишга, рўёбга чиқаришга сафарбар этди. Шайх ҳазратларига тегишли барча фаолиятлар – китоб нашри, сайт хизмати, таълим марказлари ва бошқа ишларда асосий юк у кишининг зиммасига тушган. Исмоил Муҳаммад Юсуф 2004–2007 йилларда фаолият олиб борган «Маърифат медиа»ни очиб, юргизган ва ушбу медиага ўзи директор бўлган. Шу йиллари, аниқроғи 2004-йили islom.uz саҳифасини очиб, ўзбек тилидаги илк исломий сайтга асос солган. Ушбу порталнинг фаолият юритишида Исмоил Муҳаммад Юсуфнинг хизмати беқиёс. 2007-йили «Маърифат медиа» фаолияти тугатилгач, «Семурғ медиа»ни очган. Бу медиа бугунги кунгача жадаллик билан фаолият юргизиб, хусусан, Шайх ҳазратларининг овозли ва суратли асарларини халқимиз қўлига етиб боришида беминнат хизмат кўрсатиб келмоқда. Исмоил Муҳаммад Юсуфнинг саъйи ҳаракати билан 2008-йили «Гранд таълим» номли тил ўргатишга ихтисослашган хусусий таълим маркази очилди. Бу билимгоҳда бугун кўплаб илм шайдолари таълим олмоқда. Исмоил Муҳаммад Юсуфнинг ташаббуси билан амалга ошган энг улуғ ишлардан бири бу – «Ҳилол нашр» матбаа нашрётига асос солиниши бўлди. 2011-йилда фаолият бошлаган бу нашрёт ҳозирда республикадаги энг кўзга кўрингнан ва илғор нашрётларнинг олди қаторидан жой олиб улгурди. Устоз Шайх ҳазратларининг китобларини ва яна бошқа бир қатор илми маърифий асарларни ўқувчилар қўлига етказишда изчиллик билан иш олиб бормоқда. Исмоил Муҳаммад Юсуфнинг мазкур фаолиятлардан ташқари илмий салоҳияти ҳам юқори. У киши расмий илм даргоҳларидан ташқари ўз оталари Шайх ҳазратларидан ҳам кўп таълим олган. Хусусан, «Тафсири Насафий» ва «Саҳиҳи Бухорий»дан ижоза олган. «Олтин Силсила»нинг таржимонларидан бири. Шайх Ҳазратларининг барча китобларининг ношири. Исмоил Муҳаммад Содиқ оилали. Ҳозирда уч ўғил ва бир қизи бор. Аллоҳ у кишини улуғ Устознинг вориси сифатида отасининг ишларини давом эттириб боришини насиб этсин ва Ўзи мададкор бўлсин! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat