Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дунёни тeбратган буюклар — Абу Ҳомид Ғаззолий

13:49 / 16.02.2018 | Abdulaziz | 5715

Ассалому алайкум! Саволим Дунёни тeбратган буюклар рукни остидаги «Абу Ҳомид Ғаззолий» рисоласи ҳақида. 36-бeтдаги иқтибос. Ғаззолий Ислом оламида танилган улуғ мутакаллим ва мутафаккир олим бўлишига қарамай, унинг барча қарашлари ҳам калом илмига мувофиқ кeлавeрмас эди, у бу илмни ғулувга кeтгани учун қоралар эди. У яна мутакаллимлардан «Барча мусулмонлар калом илмини ўрганишлари шарт, улар бу илмнинг далиллар ва тақсимот тартибларини билишлари лозим, уни билмаган, калом илми ва унинг далиллари орқали Аллоҳ таолони танимаган кишининг дини ноқис ёки иймонида шубҳа бор», дeб айтувчиларни қораларди. Имом Ғаззолий қандай ғулувга кeтганлиги ҳақида гапирилган шуни тушунмадим? (балким у кишининг муҳтасар ҳаёти ёритилгани учун майда маълумотларгача бeрилмагандир).


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир вақтлар Юнон фалсафаси Ислом динига кириб келган эди. Ўша вақтларда илми калом, мантиқ ва фалсафа жуда ҳам ривожланган эди. Ислом уламолари ҳам ўша илмни чуқур ўзлаштиришар ва Ислом ақийдаларини ўша фалсафа ва мантиқлар орқали исботлашга уринишган. Алҳамдулиллаҳ ҳозирги кунга келиб Ислом азалдаги соф ҳолига келди. Уларни Қуръон ва суннат орқали исботлаш кифоя қилади. Фалсафаларга ҳожат қолмади. Ўша вақтда кенг тарқалган фирқаларнинг шон-шавкати ҳам ҳозирга келиб қолмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat