Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозга имомлик қилиш

18:12 / 21.02.2018 | Sardor | 6420

Ассалому алайкум! Қуръонни каримни ўқиганда чўзиб ўқиладиган жойда чўзмаса ёки чўзиб ўқилмидган жойда чўзиб ўқиса, харфларни жой жойидан чиқазмасдан ўқиса маънолари ўзгарадими.
2. Алҳамдулаллаҳ Қуръонни тажвиди билан ўрганганман. Масжидимиз  уйимиз ёнгинасида имомиз кўпинча жума намозига келади. Хожи амакилар имомликка ўтишади қироатларида, намозларида баъзи хато камчиликлари бор.  Масжидда ўқишни савоби улуғ, мажбур орқаларида ўқийман, бошқа масжид узоқлик қилади. Бир хадис ўқигандим: Улар сизга имом бўлиб намоз ўқиб берадилар тўғри ўқисалар ажр сизни фойдангизга, нотўғри ўқисалар ажр сизни фойдангизга, гунох уларни зарарига – дейилган. Шундай ўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ўзгаради. 2). У ҳадис сиз тушунгандек эмас. Уларни қироати намозга ярамаса тажвидли кишининг улар ортида ўқиган намози адо бўлмайди. Шундай ўринда намоз аҳли динига мустаҳкам бўлиши, намозни фосид қиладиган кишиларни имомгарчиликка ўтишдан қаттиқ қайтаришлари шарт. Мўмин киши жамоатда қироати тўғрилари бўла туриб ўзи лойиқ бўлмасада имомгарчиликка ўтиши хоинлик, жамоат ҳаққига зулм, Аллоҳнинг фарзини писанд қилмаслик, шариат аҳкомларига оёқ қўйиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Олимлари ўтсин, қорилари ўтсин” маъносидаги буйруқларирга қарши чиқиш ҳисобланади. Намозхонлар ҳам бошқа ўринда сукут қилсалар ҳам бундай ўринда сукут қилмасликлари шарт. Динни ҳимоясини қилишлари шарт. Ёшини кексалиги, озгина гапга чечанлиги жамоатни сукут қилишига узр бўлолмайди. Ундай иноснларни имоматчиликка ўтишлари мункар иш бўлиб, ҳар бир намозхон қодир бўлса қўли билан, тили билан, ҳеч бўлмаса дили билан норозилигини изҳор қилиши шарт. Уларга амру-маъруф қилиш фитна чиқариш ҳисобланмайди, балки дин ва шариатнинг ҳимояси ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat