Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслахат

01:14 / 01.03.2018 | IQBOLBEK | 2735

Ассалому алекум! Қадрли устозлар рухсатларингиз билан сизлардан бир маслаҳат сўрамоқчи эдим? Менинг оилам айтишяптики энди ёшинг 22да қўлиндан келадиган бирон иш қилишин керак дейишди. Ўзимам оиламга ёрдам бергим келади. Боқиманда бўлмасдан. Бир жойдан қўлимдан келадиган иш топдик. Мени қийнаётган нарса шуки агар ишга чиқсам намозим нима бўлади соғлом одамлар бир амаллашади менчи нима қиламан деб ўйланяпман. Биласиз мен жисмонан чекланганман. Агар намоз ўқиш имкони бўлса ҳам менда жуда кўп эл келади. Даволандим бўлмади дорилар ичдим бўлмади намозди зўрға ўқиб оламан. Масалан пешин 12.30дан бошланиб ўқиш вақти 15.30 гача бўлса базида 15.00гача қайта-қайта тахорат олиб ўқиб оламан. Базида оз-оз келади ва умуман эл келмаган куни ҳам бўлади. Ишҳонада намоз ўқишга имкон топсам ҳам қайта-қайта тахорат оломиман. Шуни ўйлаб дахшатга тушяпман. Шу эл туфайли базида шом намозими эл билан ўқишга тўғри келяпти. Кейин қазо қилиб ўқиб қўйяпман. Илтимос менга маслаҳатларингиз жуда зарур. Жавобларингизни интизорлик билан кутаман. Кўп ёзиб юборганим учун узур. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ҳам Аллоҳ таолонинг сизга бир синови. Ибодатингизда бардавом бўлинг. Агар таҳорат олиб, фақат фарзини ўзини адо қила олишга имкониятингиз бўлса ишга кириб, ўша ҳолда адо қилинг. Қайта-қайта таҳорат қилишга ҳожат бўлмайди. Агар у ҳам чўзилиб кетиш эҳтимоли бўлса намознинг фарз ва вожиб, суннати муаккадасини адо қилиб мустаҳабларини тарк қилишингиз мумкин. Бундай намоз ўқиш учун узоғи билан 3 ёки 4 дақиқа кетиши мумкин.  Сиз ҳолатингизга қараб, соҳиби узрликка кирсангиз ўша узр туфайли таҳорат янгилаш шарт эмас. Излаш хизматимиздан “соҳиби узр” деб қидиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat