Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидга ёш болаларни кириши

01:24 / 01.03.2018 | Ozodbek | 6010

Ассалому алeйкум! Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. Масжидга ёш болаларни нeча ёшдан кириши мумкин? Яқин кунларда масжидга бир мўмин 5-6 яшарли ўғлини олиб кeлганди. Домламиз чиқариб ташлашини сўради. Нeга, сабаб, далил исбот сўраган эди, аниқ бир хадис кeлтира олмадилар. Чиқармасангиз такбир айтмайман дeдилар домла. Мўмин бошқа қайтарилмайди дeди. Шу масалага ойдилик киритиб бeрсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлардан мажнун ҳамда собий(таҳоратини ўзи эплолмайдиган, бавл ёки нажосат қилиб масжидни нажас қилиб қўядиган) гўдакларни масжиддан узоқроқ қилинглар деганлар. Баъзи бир бузғунчилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу муборак таълимотларини қинғирга бурдилар, динни бузишга ҳаракат қилдилар. Бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Болалар етти ёшга етганида намозга буюринглар, ўн ёшда ўқимаса уринглар” деган ҳадисларига қарши чиқдилар. Ҳолбуки уларнинг намоз ўқишлари ҳам катталарники каби масжидда бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга чиқмаганлар ҳақида:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَدَ نَاسًا فِي بَعْضِ الصَّلَوَاتِ فَقَالَ: لَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آمُرَ رَجُلًا يُصَلِّي بِالنَّاسِ، ثُمَّ أُخَالِفَ إِلَى رِجَالٍ يَتَخَلَّفُونَ عَنْهَا، فَآمُرَ بِهِمْ فَيُحَرِّقُوا عَلَيْهِمْ بِحُزَمِ الْحَطَبِ بُيُوتَهُمْ، وَلَوْ عَلِمَ أَحَدُهُمْ أَنَّهُ يَجِدُ عَظْمًا سَمِينًا لَشَهِدَهَا يَعْنِي الْعِشَاءَ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَفي رِوَايَةٍ: إِنَّ أَثْقَلَ صَلَاةٍ عَلَى الْمُنَافِقِينَ صَلَاةُ الْعِشَاءِ وَصَلَاةُ الْفَجْرِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِيهِمَا لَأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا، وَلَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آمُرَ بِالصَّلَاةِ فَتُقَامَ، ثُمَّ آمُرَ رَجُلًا فَيُصَلِّيَ بِالنَّاسِ ثُمَّ أَنْطَلِقَ مَعِي بِرِجَالٍ مَعَهُمْ حُزَمٌ مِنْ حَطَبٍ إِلَى قَوْمٍ لَا يَشْهَدُونَ الصَّلَاةَ فَأُحَرِّقَ عَلَيْهِمْ بُيُوتَهُمْ بِالنَّارِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи намозларда бир қанча одамларнинг йўқ бўлганини билиб: «Батаҳқиқ, мен бир кишини одамларга намозга ўтиб беришини, намозга келмай, орқада қолаётганларга ўзим бориб, уларнинг уйларига ўтин боғламларини қалаб туриб, устиларидан ёқиб юборишларини амр қилишга қасд қилдим. Агар бирлари семиз гўштли суяк топсалар, унга ҳозир бўлар эдилар», дедилар. Яъни, Хуфтонга, демоқчилар. Бешовлари ривоят қилганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига тушиб қолишдан қўрқайлик.

الَّذِينَ يَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ اللّهِ وَيَبْغُونَهَا عِوَجًا وَهُم بِالآخِرَةِ كَافِرُونَ۝

45. Улар Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган, унинг қинғир бўлишини истайдиган ва охиратга кофир бўлувчи кимсалардир» (Аъроф сураси). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat