Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хар хил саволлар

00:00 / 21.06.2010 | eski savollar | 1225
Ассаламу алайкум! Ҳазрат, Аллоҳ умрингизни узоқ, ўзингизни соғ-саломат қилсин. Халқимизга қилаётган хизматларингиз учун жуда кўп ажру-савоблар берсин. Илмингизга яна илм қўшилаверсин. Ўзингизни кўрмаган бўлсам-да, китобларингизни ўқиб, кўп нарсаларни билиб, сизни ўзимга устоз деб биламан. Аллоҳ насиб қилса, сиз билан кўришиш ниятим бор. Сизга бир нечта саволлар билан мурожаат қиляпман. Саволларим ичида аввал берилганлари ҳам бор. Қайтарилгани учун минг бор узр! Мен аввал берилган саволлар орқали бошқа нарсаларга ойдинлик киритиб олмоқчиман. 1. Бомдод намозидан кейин халқа бўлиб туриш.Камина Тошкент вилояти Оққўрғон туманида истиқомат қиламан. Лекин аввал ўқиш кейин ишим туфайли бир неча йиллардан бери деярли пойтахтдаман. Ҳар ҳафтада ёки бир ойда бир марта уйимга бориб келаман. Бизнинг қишлоқдаги масжидда бир одат бор. Бомдод намози ўқиб бўлингач, намозхонлар ховлида халқа бўлиб туришади-да, худди саломлашган каби икки қўли билан кўришади, ўша вазиятда “Аллоҳума солли ала” деб саловат айтишади, ундан сўнг қўлларини юзларига суртишади. Мен ҳам аввалига бунга қўшилардим. Бир марта Тошкентдан борган илмли дўстим буни кўриб, “Динда саволим бор” китобчасида буни бидъат дейишган деди. Мутавалли билан яқин бўлганлигим учун ундан ҳужжат сўрасам жавоб бера олмади. Шундан сўнг, намоз ва тасбеҳ ўқиб бўлингач, масжиддан чиқиб кетадиган бўлдим. Бунинг учун дадамдан ва мутаваллидан гап эшитган пайтларим ҳам бўлди. Китобларингизни ўқиш давомида бомдод намозидан кейин масжидда қуёш чиққанча Аллоҳни зикр қилиб ўтиришлик суннат эканлигини билдим. Шу билан мен ҳам, мутавалли ҳам жим бўлиб кетди. Орадан адашмасам икки йил ўтиб, яқинда шу мавзу яна кўтарилди. Мутаваллига суннат Аллоҳни зикр қилиб ўтиришлик эканлигини тушунтирсам, у ҳам тан олди, лекин Тошкентдаги масжидлардан бирида имомлик қиладиган бир инсондан шу одат ҳақида сўраганида халқа бўлиб туриш шариатда йўқлигини-ю, аммо қилса ёмон эмаслигини айтибди. Хуллас, яна қайтаришнинг иложи бўлмади. Шу ерда камина ҳам нотўғри иш қилган бўлса, Аллоҳнинг ўзи кечирсин. Аммо бу мавзуга чек қўйиларвермагач, мутавалли шуни сиздан сўраб, ойдинлик киритиб беришимни сўради. “Бу одат бир неча йиллардан бери қилиб келинаётгани учун ёши катта инсонларни қайтариш қийин, ҳамма ҳазратни ҳурмат қилади ва гапини олади. Кейин катталарга ўзим тушунтираман”,-деди. Шунақа гап. Илтимос, устоз шунга ойдинлик киритиб беринг. Агар илмсизлик қилиб, хатога йўл қўйган бўлсам, намозхон қишлоқдошларимдан узр сўрайман.2. Интервью ва журналистлик масаласи.Ҳазрат мен футболга ихтисослашган газеталарнинг бирида журналист бўлиб ишлайман. Касбим юзасидан кўп дакки эшитганман. Аллоҳни зикридан тўсади, намоз вақтида футбол ўйинлари ва шунга ўхшаш эътирозлар. Бундан ташқари, футболчилар билан суҳбатлашганда диктафон ишлатмайман. Қоғозга ёзиб, нашрга тайёрлаётганда хотирамда қолган ва қоғоздаги сўзлардан фойдаланаман. Яқинда бунинг учун дакки эшитдим. Шунинг учун сизга мурожаат қиляпман. Касбим юзасидан сизнинг фикрингизни билмоқчиман. 3. Шортида намоз ўқиш.Шорти (узунлиги тиззадан пастки, болдиргача бўлган) кийиб, намоз ўқиш мумкинми? 4. Шортида футбол ўйнаш ҳукми.Сизнинг шогирдларингиздан бўлмиш бир ҳамкасбим шортида (узунлиги тиззадан баланд, соннинг қуйи қисмигача, футболчилар киядиган одатий шорти) футбол ўйнаш мубоҳ қилинган деганди. Ишончли инсоннинг гапини муҳокама қилиш одобсизлик эканлигини биламан. Лекин сиздан шунинг ҳукмини эшитсам дегандим.5. Қоғозларни ёқиш.Ҳар бир ўзбек хонадонида осон ёдлаш учун чиқарилган, кирилл алифбосида кичик суралар китобчаси топилади. Ўқиш ва ёдлашга ярақсиз бўлиб қолган шундай китобчаларни нима қилиш керак? Уларни ёқиб юборса бўладими?6. Тақвим вақтидан олдин азон айтиш.Юртимизда чиқариладиган тақвим китобчаларидаги вақтлар билан www.ислом.уз сайтидаги намоз вақтлари тўғри келиши жуда қийин. Бу нима билан боғлиқ? Масалан, ҳуфтон намози. Биз қайси вақт билан намоз ўқишимиз лозим. Бизнинг қишлоқда юртимизда чоп этиладиган тақвим китобчасидан фойдаланилади. Лекин ўша китобча бўйича ҳам намоз вақти кирмасдан азон айтилиб, (бу асосан аср ва ҳуфтонга тегишли) вақт кирганидан кейин намоз ўқилади. Тақвим ҳақида кўп гапиргансиз. Аммо барибир иккиланишдан қоча олмаяпмиз. Китобчадаги тақвим вақтларига (шомдан ташқари) қатъий амал қилиш лозимми? Шунга ҳам ойдинлик киритиб беринг.7. Жойнамозга пешона ёки оёқ тегмаслиги.Уйда жамоат бўлиб намоз ўқиётганда пешона ёки оёқ жойнамозга тегмай қолиши мумкин. Шундай ҳолатда намоз ўқиса бўладими?8. Қуръон эшитиш одоби.Бир инсон хонада Қуръон тиловат қилиб ўтирибди ёки компьютерда эшитмоқда. Биламиз, шундай ҳолатда жим ўтириб, тинглаш зарур. Лекин баъзилар иш билан машғул бўлиши керак. Шундай вақтларда қандай чора қўллаш лозим? 9. Хутба ҳақида.Ҳазрат Хутба ҳақида ҳам кўп савол беришган. Қайтарилгани учун минг бор узр. Сўрамоқчи бўлганим, жумъа куни бўладиган амру-маъруф билан хутба орасида қандай фарқ бор? Бу саволни беришимнинг боиси шуки, таҳияти масжид намози бўйича барибир тушунмовчилик келиб чиқмоқда. Билганим шуки, хутба пайтида намоз ўқиб бўлмайди. Аммо амру-маъруф вақтидачи? 10. Милк қонаш.Тишим соғлом эмаслиги туфайли одатда таҳорат олаётган пайтимда милким қонайди ва охирида тўхтайди. Бу ҳолатда таҳоратни яна янгилаш шартми ёки бўлаверадими?11. Дуо килиб куйинг. Биз каби илмсиз бандаларни дуо қилиб қўйинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Қилган ишингиз тўғри. Сиз қилаётган амал суннат. уларники одат. Суннат одатдан устун туришида ҳеч ким шубҳа қилмайди.2. Ўзингиз ибодатдан ва зикридан қолмасангиз, бошқаларнинг қолишига сабаб бўлмасангиз, бўлди. 3. Номоз жоиз бўлаверади, одобсизлик қилинган бўлади.4. Тиззадан юқори аврат бўлади. Уни очиш мумкин эмас. Шорт тиззадан паст бўлса керак.5. Ёқиб юбориш жоиз.6. Ҳар бир намоз вақтининг кириш ва чиқиш вақти бор. Ўшанинг ичида ўқилган намоз тўғри. Тақвимларда жамоат учун қулай вақт кўрсатилади.7. Бўлмайди.8. Иши қироат тинглашга халал бермаса ва ҳурматсизликка сабаб бўлмаса, жоиз. 9. Амри маъруф вақтида имомнинг рухсати бўлса, ўқиса бўлади.10. Қон кўп бўлса шарт.11. Аллоҳ ҳидоятида айирмасин.

Топ рейтинг www.uz Openstat