Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Самалётда намоз

08:45 / 02.03.2018 | Жалоладдин | 2561

Ассалому алайкум! Мен самолётда учган пайтда намоз вақтини қандай аниқлашни ва намозни ўтирган холатда ўқиш мумкинми? Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Самолётда ўқилган намознинг жоиз бўлиш, бўлмаслиги борасида олимлар ихтилоф қилганлар. Шунинг учун вақти чиқиб кетмасдан аввал ерга тушса, ерда ўқиб олгани афзалдир. Лекин вақти чиқиб кетадиган бўлса, қиблага юзланиб намозини ўқийди. Муфтий Саъийд Поланпурий «Имдодул фатаво» китобининг хошиясида: «Агар парвоз вақтида қиблага юзланиш, қиём, рукуъ ва саждага қодир бўлса, намози шубҳасиз саҳиҳ бўлади» деганлар (Имдодул фатаво хошияси, Китобул фиқҳ алал мазоҳибил арбаа). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat