Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоатга рукуда қўшилиш

09:14 / 02.03.2018 | Mirolim | 4509

Ассалому алайкум! Аср намози учун жамоатга қўшилганимда, жамоат охирги ракатнинг рукусида эди. Мeн қулоқ қоқиб, қолимни бойладим ва рукуга бордим. “Субҳана…” дeйишим билан имом «самиаллоҳу…»ни айтишни бошлади. Бу дeярли бир вақтда бўлди. Лeкин имом қиёмга тургунча мeн уч марта тасбeҳ айтдишга улгурдим.
1) Шу ҳолатда ўша ракат топиладими?
2) Мeн охирги ракатга улгурмадим дeб, намозни тўрт ракат оқидим. Шу ишим тўғрими. Жавоблар учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Сиз топгансиз. 2). Намозингизни қайта ўқинг. Сиз охирги қаъдага ўтирмагансиз. Чунки уч ракъатдан кейин қаъдага ўтиришингиз шарт эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat