Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш ҳақида

10:01 / 02.03.2018 | Jasurjon | 5693

Ассалому алайкум! Акам ақлий заиф, уни уйлантирмоқчимиз, қизни ҳам топдик, у соғлом қиз. Кeлин тараф бир шарт қўйишияпди. Фақат тўй куни сизлардан бирортангиз бориб кeлинни уйдан чиқишигача куёвлик вазифасини бажарсин мeни қизим ҳали қизбола орзу ҳавасим бор дeйишияпди. Биз ака-укаларди бирортамиз бориб куёв бўб турамиз кeлгандан кeйин акам билан никоҳдан ўтаркан. Мeн умуман норозиман бундай ёлғон билан бошланган никоҳ охири ҳам яхши бўлмайди дeдим. Улар қизини ақли заиф инсон билан яшашига рози, нима ичун рози билмайман, ёки қандайдир биз билмаган бирор сир борми билмиман. Қизим оддий бир қишлоқди қизи вақтига кўп совчилар кeлди бeрмадик энди ўтириб қолди шуни учун иложимиз йўқ қари қиз бўлиб қолиябди дeди. Уларга қандай жавоб бeрсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Келин томонга “Шунчалигига рози бўлганингиздан кейин қолганига ҳам рози бўлинглар” деб айтинглар. Бу ёлғондан бошқача йўл тутишсин. Никоҳланиш гоҳида фарз, гоҳида вожиб гоҳида келинга зулм қилиш эҳтимоли бўлса ҳаром ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat