Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ бузилишга сабаб бўладими?

22:36 / 03.03.2018 | Anvarjon | 5208

Ассалому алайкум! Эркак киши аёлига «фалон киши билан гаплашма, гаплашсанг хотиним эмассан» десаю аёл гап гапириб қўйса никоҳ бузиладими? Энди, эри шу шартни қўйгандан кейин аёл халиги киши билан гапиришиб қўйишидан олдин халиги шартини дуо оркали аёли билмаган холатда қайтариб олса нима бўлади? Улар никоҳдами ёки бошқатдан никох ўқитиб олиши керакми? Олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтган гап шариатимизда талоқни таълиқ қилиш, яъни бирор ишга боғлиқ қилиш дейилади. Бу қасам ичиш каби бўлиб, бу ерда эр гапимдан қайтдим дейиши ўтмайди. Гаплашган бўлса талоқ тушган. Кейинги гаплашишида тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat