Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила ва Никох

00:00 / 24.06.2010 | eski savollar | 2260
Ассалому-алайкум мухтарам Шайх Хазратлари! Динимиз йулида килаётган эзгу амалларинингиз учун Оллох Сиздан рози булсин! Мени купдан буен килган ишим кийнайди. Гап шундаки мен бир киз билан ваъдалашгандим ва онамни уртага куйиб уйланишга ваъда бергандим. Леки онамни норозилиги туфайли у кизга уйланолмадим ва ваъдамни бажаролмадим. У киз билан хеч кандай унинг ва менинг юзимни каро киладиган ишлар килмаганмиз. Хозир у оилали ва фарзандли булиб кетган. Мен эса унга берган ваъдамни бажармаганлигим туфайли доимо виждон азобидаман. Мен фарзанд булмаганлиги ва жинсий муоммоларим мавжудлиги сабабли оилам билан ажрашдим ва хозирги кунда даволанаяпман. Мухтарам Шайх Хазратлари килган гунохимни ювишим мумкинми ,кандай амаллар билан ювишим мумкин? Мен кандай йул тутай? Жавобингиз учун олдиндан ташаккуримни изхор килиб жавобингиздан умидворман. Хурмат билан Анварбек.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Тавба қилинг. Иккинчи бу каби нарсаларни қилмасликка азму қарор қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat