Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зарур масалалар хусусида батафсил жавоб берсангиз

00:00 / 25.06.2010 | eski savollar | 863
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Муҳтарам устоз, қадрли ва фазилатли шайх хазратлари!Сизга айрим саволлар ила мурожаат килишга ижозат бергайсиз:1-САВОЛ: Агар киши бир биродарининг уйида мехмонда булиб, уша ерда ётиб колмокни ихтиёр килса, шу вазиятда кечкурун уйкусида эхтилом булиб колса, уй эгаси уни намозга уйготганда у киши нима килиши керак. Агар гусл килиб олишим керак, дейдиган булса, бу фитнага сабаб булиши мумкин. (яъни уй эгасининг калбида шубха тугилиши мумкин, мисол учун у мени аёлим ёки бошкаси билан алокада булдимикин, деган гумон). Бир биродаримиз шунака вазиятда гуслни 2 та фарзини адо килиб, намозни укийверади, деб айтганди, яъни огзини гаргара килиб, бурнига сув олиб, ачишгунча чайиб, тахоратни олиб, намозга тураверади. Устоз, киши шунака вазиятларга тушиб колганда, кандай йул тутиши лозим? Илтимос батафсил тушунтирсангиз, бу купчиликка фойдали булиши мумкин. 2-САВОЛ: Хозирда иш хаклари бошка нафакалар пластик карточкаларга утказилаётганлиги, савдо-сотик ишлари хам айнан пластик карталар ёрдамида амалга оширилаётганлиги барчага маълум. Хозирда шундай холат булмокдаки, мисол учун мени пластик карточкамдаги пул маблагим накд пул шаклида булмаганлиги учун мен ундан куп жойларда фойдалана олмайман. Хаётда накд пулга эхтиёж куп учраб туради. Мисол учун транспорт воситаларидан фойдаланиш ва бошка эхтиёжларни айтиш мумкин. Хозирда накд пул керак булган пластик карта эгаси бирор хусусий дукон ёки тадбиркор билан келишиб, карточкадаги пулини накдга айтириб олмокда. Бундай савдода шундай буладики, пластик карта эгаси 100 000 сум пулини накд пулга айлантириб олиш учун накд пул килиб берадиган тадбиркор ёки дукон сохибига картачкасини беради. Дукон эгаси бу пулни 80 000 минг сумини накд пул тарзида бериб, колган пулни узига олиб колади. Пластик картадаги пул маблагини хар кунги савдо тушумига тушум тарзида туширади, масалан хар куни узи олиб колган 100 000 сум пулни хар куни 10 000 минг сумдан терминал оркали узига савдо килинди килиб кирим килиб олади. Натижада дукон эгасига 10,15 ёки 20 фоиз карточкадаги ортикча фойда колади. Карточка эгаси эса 15-20 минг сум зарарига картасидаги пулни накдга айлантириб олади. Мен мазкур масалада масжидимиз имомидан фатво сурагандим, у киши айтдиларки, карточка аслида пул эмас, бу савдо гуёки саррофлик кабидир, яъни бунда пул бирликлари бир хил эмас, пластик карточка пул эмас, у эса пул, жинс бир хил эмас, сизни килган ишингиз менимча жоиз булади, деб фатво бердилар. Лекин бу масалада катта уламоларнинг фатволарини хам билиб куймокчиман. Мазкур масалада замонамиз уламолари кандай фатво берадилар. Бу иш рибога кирадими? Ноиложликдан шу тарзда пластик карточкадаги маблагни фоиз эвазига накд пулга алмаштириб олинса, рибода шерик булиб колмайдими? Хурматли устоз, илтимос мана шу масалада хам батафсил тухталиб утсангиз. Шоядки, мен каби бошка биродарлар хам билиб олсалар.3-САВОЛ: «Мухтасар» китобида нон олди бердисида вазн билан улчаб олди-берди килинади, дейилган. Якинда кушнимиз уйга нон сураб чикдилар, биз уларга 2 дона нонвойхонада ёпилган нон бердик, у аёл эса кечкурун нон ёпиб, иссик нон олиб чикиб бердилар, улар берган нон биз берган нондан анча катта ва уйда ёпилган янги нон эди. Оиламиздагилар ундан еб, истеъмол килишди. Мени калбимда куркув пайдо булди, шундай вазиятда биз рибо еган булиб колмадикмикан, деган уй утди. Бу мавзуда масжид имомига мурожаат килсам, у киши тайинли жавоб айтолмадилар. Мухтарам устоз, кушнилар уртасида шундай олди-бердилар куп булиб туради, шундай вазиятда кандай йул тутиш керак. Имом Мухаммад (р.а) нонни доналаб олди-берди килиш жоиз деб фатво берган эканлар, деб эшитдим. Илтимос мазкур нозик масалага батафсил тушунтириш бериб утсангиз.4-САВОЛ: «Ибодати исломия» китобида шундай дейилган экан: «Акика килиш суннатми ёки мустахабми?«Мустахабдир, лекин баъзи уламолар суннат, демишлар ва баъзилари макрух демишлар» Мухтарам устоз! Акика килишни макрух деган уламолар хам борми? Улар нега бу суннат амални макрух дейишган? Ёки китобда хатолик борми? Жавобларингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ҳамма яхши билиш лозим бўлган ҳақийқат шулки, шариат иши барча ишдан юқори туради. Бировникига борганда шариат ҳукми ўзгариб қолмайди. Бор нарсани очиқ айтилади. Қандай қилиб уй эгаси ўз уйида туриб, ўз аёлидан шубҳа қилиши мумкин. Ундан кўра меҳмон туш кўрибди деган хаёлга бориши осон эммасми?! Биродаригиз айган гап нотўғри.2. Бу саволга минг бор жавоб берганмиз. Топиб ўқинг.3. Агар сиз мазкур муомалани талаб қилган бўлсангиз рибо бўлади. Аммо қўшни мазкур муомаланини қарз деб эмас, қўшничилик муруввати сифатида қилган бўлса, ҳечқиси йўқ.4. Ақийқани макруҳ деганлар луғавий маънодан келиб чиққан, чунки, бу сўзда оқ бўлиш деган маъно ҳам бор. Ўша гапни айтганлар, оқ бўлишни истамайман, деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat