Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозлар ва қасам

09:21 / 14.03.2018 | abdulaziz | 4788

Ассаламу алайкум! Инша Аллоҳ, 16 йиллик қазо намозларимни яна 5 йили қолди, ундан сўнг, яъни 12 ёшимдан 7 ёшгача бўлган қазоларни (1979й.дан 1974й.гачасини) хам ўқишни ният қилган бўлсам, энди ўша юқорида кўрсатилган ёшгача бўлган қазоларни ўқиш вожиб бўлган бўладими?
2) Баъзи холларда вақтида ўқиладиган фарз, суннат ёинки хуфтонни витрида эсимда йўқ мос равишда охирги қазоларимни ўқишни деб ният қилиб юбораман, кўпинча дархол эсимга тушиб ниятни тўғрилайман, лекин намозни ўртасида эсимга тушганда ёхуд намозни ўқиб бўлгач эсимга тушса, бу намоз саждаи сахв билан тўғриланадими ёки фасод бўладими?
3) 3 ёки 4 ракаатли казо намозларда 2 ракаатдан сўнг билмасдан иккала тарафга салом бериб, кейин 3 ёки 4 ракаатлиги эсимга тушиб, такбир айтиб туриб қолган ракаатларни тугатиб намозни охирида саждаи сахв қилиб нихоясига етказсам намозим бузилмайдими?
4) Яхшиликни, яъни Аллоҳ Таоло қайтарган нарсани амалга оширишда қасам ичса жоизми? Яъни 12 йил сигарет чекиб 10 мартагача ташлашни ният қилиб эплай олмаганман, шунда 1997й. 11-август куни яна чексам мусулмон эмасман деб қасам ичиб туриб чекишни ташлаганман, алхамдулиллах ўшандан бери чекмадим ва шу қасамимни бузмадим, хозир чекадиган одамларни олдига хам яқинлашмайман. Энди ўшанда албатта илмсизлик оқибатида қасамхўрлик қилганим учун менга каффорат вожиб бўладими? Роббимиз янада илмингизни зиёда қилсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Вожиб бўлмайди. 2). Қайта ўқийсиз. 3). Бузилмайди. 4). Қасам ичмасликка ҳаракат қилиш керак. У қасамхўрлик эмас. Агар бузганингизда эди қасамхўрлик бўлар эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat