Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Она қарғаб кейин гапини қайтиб олса

14:19 / 15 март | Elnur | 2470

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, агар она ўз боласига арзимаган ўзаро низо учун жахл устида тўсатдан оқ қилдим деб юборса ва фарзанди ялиниб ёлворса, кeйин она жаҳл устида айтган гапидан пушаймон бўлиб ўғлига “кeчирдим” ёки “у гапимни қайтиб олдим” дeса ва ўғлини ҳаққига дуо қилса фарзан оқ қилинган бўлмайдими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Рози бўлса оқ бўлганлар сафидан чиқади.

عن جابر بن عبد الله الأنصاري رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلّى الله عليه وسلّم: (لا تدعوا على أنفسكم، ولا تدعوا على أولادكم، ولا تدعوا على خدمكُم، ولا تدعوا على أموالكُم، لا تُوافقُوا من اللهِ تعالى ساعة نيْلٍ فيها عطاء فيستجيب لكم) رواه أبو داود


Жобр ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ўзларингизни, фарзандларингизни, хизматчиларингизни, мол мулкингизни дуоибад қилманглар. Аллоҳ сизларга берадиган соатга мувофиқ келиб қолмасин, унда дуоингиз мустажоб бўлиб қолади” дедилар.  Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat