Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пора ва қарз

14:32 / 15.03.2018 | ortikali1995 | 2635

Ассалому алайкум! Аллоҳ билимингизни зиёда қилсин, ўқишга пора бериб кирганлар охират куни бировдан қарз олиб қарзини узмаганлар каби бўладиларми? Ахир пора бериб кирадиганлар ҳалол йул билан кирмоқчи бўлиб пора бермаганларни ҳаққига хиёнат қилган бўладику? Бировни ҳаққини еганни гунохини Аллоҳ кечирмайди деб ўқиган эдим.
2). Пора бериб ўқишга кирганлар кимнинг жойини нохақ олиб қўйган бўлса ўша кишини излаб топиб ҳақларини узадиларми ёки Аллоҳ пора гунохини кечириб юбориши мумкинми? Бу ерда жабрланувчи ким? Бу гунох Аллоҳни хаккига хиёнатми ёки бандани ҳаққига хиёнатми?
3) Агар ўтмишда шундай гунох қилган бўлса киши нима қилиши даркор? Аллоҳ рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Маънавий қарздор бўлади. 2). Аллоҳнинг ҳаққига ҳам банданинг ҳаққига ҳам хиёнат. Аллоҳнинг ҳаққи, банда Унга гуноҳ қилмаслик керак эди. 3). Аллоҳга тавба қилади. Бундай инсон кимни ҳаққини еганини ҳам билмайди. Шунинг учун кимни ҳаққини поймол қилган бўлсам мени ҳам уни ҳам мағфират қилгин деб дуо қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat