Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кайнона хакида

00:00 / 27.06.2010 | eski savollar | 1594
Ассалому алайкум устоз ман кайнонам хакида сурамокчи эдим.Олдин кайнонамнинг хулклари хакида тушунтириб утсан:У киши куп фолбинларга бориб бизни хужайнимиз бн расмларимизнга нималарнидир ёздириб келадилар ва мани узимга хужайним йукликларида айтадиларки ман сизларни барибир ажратаман дейдилар,хужайиним бир ёлгиз угил оталари Худо рахматлик булганлар,лекин кайнонам жуда куп номахрам эркаклар бн мани олдимда телда гаплашиб учрашувга чикиб келадилар хужайним хам бу гаплар хакида кушнилардан эшитганлар.Ман бу нарсаларга чидайолмай кочиб кетганман лекин хужайиним жуда хам яхши иймонли инсонла,биз бир биримиз бн ажрашишни хохламаймиз уртада фарзандимиз бор.Хозир биз Россияда яшаяпмиз,хужайиним уша уйда яшашим керак дейдилар, санам шу уйда яшайсан дейдила.Ман у ховлига умуман боришни истамайман ман Алхамдулиллох 5махал намоз укийман,у киши хар куни уруш киладилар ман намоз укиб эримни узимга иситиб онасидан совутаётган эмишман.Хозир хам тел килиб гаплашсак нимага ишламайди хижобини ечсин ишласин деб мандан норози булаверадилар,ховли одам яшайдиган уйга умуман ухшамайди,жуда хам ифлос яшайдилар ман у мухитда фарзандаримни катта булишини хохламайман уйимизга купчилик кушниларимиз келишмай куйганлар,кариндошларимиз хам.Умуман у уй нас,харомхона булиб кетган.Лекин Пайгамбаримиз с а в айтган эканла отангиз тунгизлар кавмидан булса хам рози килинг деб.Агарда мани у уйга бориб яшашим динимизда шарт булса (чунки буни хужайиними жуда хохлайдилар) эримни мандан рози булишлари учун ва Оллох розилиги учун бориб яшашим шартми? Илтимос Оллох розилиги учун жавоб берсангиз ман аросатда колганман илтимос ёрдам беринг тугри йулни курсатинг.Джазак Аллоху хойрон.Оллох сиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ихтиёр ўзларингизда. Эрингиз истаса, маҳкама орқали отасидан қолган меросни олиши мумкин. Майшатпараст онанинг ихтиёри ҳам ўзида. Сизлар унинг қилган ишларидан жавобгар эмассизлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat