Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақиқа ҳақида

11:28 / 16.03.2018 | Abror | 5181

Ассалому алайкум! Назр қиламан деб айтганман, учта қизимга ақиқа хам қилишим керак. Биринчи қайсини бажарай? Назр қилинганда сўйиладиган қўйни хамма гўшти тарқатиладими? Имом чақирилиб у бу дуо қилса назрни гўштидан бериб бўлмайдими?
2). Ақиқа қилинганда хамма гўштни масжид қурилишидаги ишчиларга овқат пишириб беришга ишлатса бўладими? Ёки пуллаб пулини масжид қурилишига ғишт сотиб олишга ишлатса бўладими? Айтганча назрни гўштини масжид қурилиши билан боғлиқ холат ва харажатларга ишлатса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Назрни ҳамма гўшти тарқатилади. Имом ҳам фақир бўлса унга ҳам бериш жоиз. 2). Масжид қурилишидаги ишчиларга овқат пишириб берса бўлади. Пуллаш умуман жоиз эмас. 3). Агар ишчилар закотга қодир бўлмасалар жоиз. Закотга қодирларини истеъмол қилишлари жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat