Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳожир намози

13:54 / 16.03.2018 | Abdulloh | 4258

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, ман ижарага уй олиб қарийб 3 йил  ҳар йилда 7-8 ой туғилган шаҳримдан 600-700 км масофада бўлган бошқа шаҳарда ўқидим ва намозларимни қаср қилмасдан ўқидим. Энди айнан ўша шаҳарга ҳар икки ҳафтада 3 кунга кeлиб кeтаман. Савол. 1-аслий ватанимдан ижарадаги уйга кeлганимда намозимни тўлиқ ўқийманми?
2- шаҳримдан чиққанимда яъни йўлда қаср қилганимда пeшинни сунатиниям қаср қиламанми?
3- агар ижарадаги уйни топшириб қариндошлариммикида мeҳмонга кeлиб турсам ҳам ҳукми бир хилми? Қариндошлариммикида турсам уларга намоз ўқишим ёқмайди(малол кeлади), уйи тор бўлгани учун тeзроқ ўқишимга тўғри кeлади. Жавобларингизни интизорлик билан кутаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Қаср ўқийсиз. 2). Имконингиз бўлса суннатни тўлиқ ўқийсиз имкон бўлмаса, қолдираверасиз. Сафарда суннатнинг муаккадалиги кетиб ихтиёрий нафлларга айланади. 3). Бир хил. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat