Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу ҳолатда жойи жаннатда бўлсин дeйиш тўғрими?

11:43 / 18.03.2018 | muhammad_2221 | 3176

Ассалому алайкум! Бугун дўстларим даврасида гаплашаётган пайтда Стивeн Ҳокингс(атeист) оламдан ўтгани ҳақида эшитиб қолдик. Шунда бир дўстим «Жойи жаннатда бўлсин» дeган пайти мeн нима дeйишни билмай қолдим ва мeнда савол туғилди : Ўзи шундай дeйиш тўғрими? Жавоб учун раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло эса “Нисо” сурасида марҳамат қилади:

إِنَّ اللّهَ لاَ يَغْفِرُ أَن يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَن يَشَاء وَمَن يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا۝

48. Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқани Ўзи хоҳлаган кишидан кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, улкан гуноҳни тўқибдир. Шикр келтирган пайғамбардек зотнинг отаси бўлса ҳам фарқи йўқ.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ يَلْقَى إِبْرَاهِيمُ أَبَاهُ آزَرَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَعَلَى وَجْهِ آزَرَ قَتَرَةٌ وَغَبَرَةٌ، فَيَقُولُ لَهُ إِبْرَاهِيمُ: أَلَمْ أَقُلْ لَكَ لَا تَعْصِنِي؟ فَيَقُولُ أَبُوهُ: فَالْيَوْمَ لَا أَعْصِيكَ. فَيَقُولُ إِبْرَاهِيمُ: يَا رَبِّ، إِنَّكَ وَعَدْتَنِي أَنْ لَا تُخْزِيَنِي يَوْمَ يُبْعَثُونَ، فَأَيُّ خِزْيٍ أَخْزَى مِنْ أَبِي الْأَبْعَدِ؟! فَيَقُولُ اللهُ تَعَالَى: إِنِّي حَرَّمْتُ الْجَنَّةَ عَلَى الْكَافِرِينَ، ثُمَّ يُقَالُ: يَا إِبْرَاهِيمُ، مَا تَحْتَ رِجْلَيْكَ؟ فَيَنْظُرُ فَإِذَا هُوَ بِذِيخٍ مُلْتَطِخٍ، فَيُؤْخَذُ بِقَوَائِمِهِ فَيُلْقَى فِي النَّارِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни Иброҳим отаси Озарга йўлиқади. Озарнинг юзини зулмат ва чанг босган бўлади. Иброҳим унга: «Менга осий бўлмагин», демаганмидим?» дейди. Отаси: «Бугун сенга осий бўлмайман», дейди. Иброҳим: «Эй Роббим, қайта тирилтириладиган кунларида мени шарманда қилмасликни менга ваъда қилган эдинг, (раҳматингдан) йироқ отамнинг шармандалигидан ҳам ортиқ шармандалик борми?!» дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Мен жаннатни кофирларга ҳаром қилганман», дейди. Сўнгра: «Эй Иброҳим, оёқларинг остидаги нима?» дейилади. Қараса, (қонга) беланган сиртлон турган бўлади, уни оёқларидан ушлаб, дўзахга улоқтирилади». Изоҳ: Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг қалбидан Озарга бўлган ачинишни кетказиш учун уни ўша ҳолатда кўрсатади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat