Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб очиш тўғрисида

13:16 / 18.03.2018 | Ризо | 4915

Ассалому алайкум! Устозлар баъзи вилоятларда мулла, аҳли илмлилар яъни улар маҳадни тугатган илмлари яхши мулла акаларимиз китоб очаркан. Биров касал бўлса ҳам китоб очиб кўраркан. Бошқа нарса бўлса ҳам кeйин шунга қараб айтаркан. Бу масалада шариатимиз нима дейди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу бекор иш. Тезда буни тўхтатишлари керак. Хусусан аҳли илмлар одатда фолбинлар қиладиган ишларни қилмасликлари керак. Фуқаҳолар “Шариат аҳкомларини одамларга етказувчи кишиларни дам солувчи бўлиб олишдан ҳам қайтарганлар. Чунки бу нарса халқ ичида олим деса дам солувчиларни тушуниб қолишларига олиб боради” деганлар. Маҳадни кўпчилик битирган, бу битиришлари уларни олим бўлди дейишга ҳужжат бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat