Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос масаласи

14:38 / 19.03.2018 | Музаффар | 5285

Ассалому алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари, савол дўстимни номидан.
2011-йил Корея Республикасида ишлаётган акам заводда портлаш юз бериб оламдан ўтди. Рахбарлари Ўзбекистонга маййитни жунатишди. Бахтсиз ходиса хисобигами ёки суғурта хисобигами бизнинг хисобиммизга катта миқдорда пул ўтказиб беришди. Акам раҳматли у ерда 4 йилдан ортиқ ишлаган эди. У вақт давомида ўзимиз яшаб турган уйдан ташқари отам, акам ва мен учун олган участкага уй қурди, укаларини тўйига пул жўнатди ва машина олди. Акамни ота-онаси, битта опаси, иккита укаси, битта синглиси ва турмуш ўртоғи ва икки ўғиллари бор эди. Ўғилларини каттаси 15 кичиги 9 ёш. Шу мерос пулидан ким қанча ҳақдор? Биз укаларининг хам ҳаққиммиз борми? Биз хаммамиз уйланган ва фарзандларимиз бор.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Укаларнинг асло ҳаққи йўқ. Вафот қилганнинг ота-онаси, хотини ва фарзанлари меросга ҳақли бўладилар. Ака-ука ва опа-сингиллар етимнинг ҳаққи бўлгани учун бир тийнини олишлари ҳам ҳалол бўлмайди. Ҳатто болалар ўзлари рози бўлиб берсалар ҳам. Вафот этганнинг бор мулкини яъни пул, уй-жой, асбоб-анжом, машиналарни хуллас пул бўладиган ҳаммасини қийматини аниқланади ва 24га бўлинади. Шундан 3 бўлаги хотинига 4 бўлаги отага, 4 бўлаги онага, қолган 13 бўлаги икки ўғилга тенг бўлиб берилади. Масалан бор мулки 50.000 бўлса уни 24га бўламиз. 24та 2.083 бўлади. Шундан 3та 2.083 яъни 6.250 хотинга. 8.333 отага, яна 8.333 онага, қолган 27.83.33ни икки ўғилга тенг бўлиб берилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat