Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат дуруст бўладими?

17:18 / 21.03.2018 | Azizzhon | 1773

Ассалому алайкум! Мен тахоратни ишда шароит йўқлиги учун кўчада қиламан. Фарз эмас ва соғлигимга зиён етмасин деб авратимни  совуқда ювмайман. Шу тахоратим дуруст бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фарзларини адо қилсангиз фарзи, суннатларини ҳам қўшиб адо қилсангиз суннатлари ҳам адо бўлади. Ундан (оғир нажосатдан) дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир. Ушбу миқдоргача бўлган оғир нажосат теккан кийим ила намоз ўқиса жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлганидан бунга рухсат берилган. Дирҳамнинг оғирлиги 2,975 грамм. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat