Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчиликда карздорликни булиниши

00:00 / 30.06.2010 | eski savollar | 2142
Ассалому-алайкум мухтарам Хазрат!Аллох розилиги йулида халол ризк тилаб, сиздан шерикчилик тижорати доир савол билан мурож этмокчи эдим. Саволни аник чикиши максадида саволни киска ва кушимчалар билан беришга рухсат берсангиз.Масала мохияти: Бир канча вакт олдин 6 йигит шерикчилик асосида корхона очганмиз. Лекин корхона тугатилганда унинг карзларни таксимлаш масаласи.Корхона типи: Мушорака. (конунчиликда - Маъсулияти Чекланган Жамият)Шерикчилик тартиби: 4 шерик пул билан 2 шерик мехнати билан кушилган. (Шериклардан бирига корхонани тасаруф этиш юклатилган)Иш юритиш тартиби: Вакила. (Уяли алока операторлар номидан тулов пуларини егиш. Конунчиликда - Агентлик). Ушбу шартномага асосан бош Вакил уз навбатида бошка вакилни хам шу ишга жалб этиш хукуки бор эди. (Суб агентилик)Молиявий тартиб: Егиб берилган пул хисобидан Операторлар мукофот пули ажратганлар. Уз навбатида Субагентларга шу маблаг хисобидан маълум фоиз мукофот пули бериб борилган.Операторлар олдидаги уз мажубуриятларимизни бажаришда бизни корхона хар бир операторда маълум микдорда кафолат пулини ушлаб турган. Биз хам уз навбатида субагентларимиз билан ишлашда улардан кафолат пули талаб килганмиз.Хозирги вактдаги холати: Бир канча вакт олдин бу типдаги корхоналар Национализация килиш сабаби билан лицензиялашга тортилди. (Бу сухбатда мазкур холатнинг ички сабаблари ва конунчиликдаги хатоларни кутаришни лозим топмадим. Барбир бу алохида мавзу.) Сунги холат: Мазкур конун сабаб бизни корхона уз фаолиятини тухтатишга мажбур булди.Окибатда корхона бир канча суммага карз булиб колди. Карз асоси уз субагентларимиздандир.Карз икки гурухга ажратишимиз мумкин.а. Кафолат пули хисобидан карз.б. Мукофот пули хисобидан карз.Саволлар:1. Мазкур карз шериклар орасида кай тарзда булиниши лозим? 2. агар шерикларни бир кисми карзни тулашдан бош тортса, шерикларни колган кисмига уларни карзларини хам тулаш юкланадими? (Сабаби, шерикларни бир кисми конундаги банкротлик типидан фойдаланиш ва карзларни тулашдан бош тортишни талаб этишмокда)3. Холатмиз карзларни бир кисми (б. Мукофот пули хисобидан карз) туламасликка асос була оладими? (суб агентлар мукофот пули - шартномада мукофот пули олинишига ёки форс мажор холатларига богланган) Оллохдан ёрдам сураб ушбу саволарим жавоб топишда кумаклашишингизни сурайман.Хазрат агар лозим топсангиз учрашиш ва шу масалага ойдинлик киритишга хам тайёрман.Хурмат билан Т.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай ҳолатда жонли мажлис қуриш керак бўлади. Ихтилофли икки томон ўз фикрини айтиши, меҳнат шартномаси қандай бўлгани эътибори бор. Мукофот пулидан қарз бўлиш нима ўзи? Ва бошқалар.

Топ рейтинг www.uz Openstat