Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

80 ёшга кирса гуноҳлари тўкиладими?

11:28 / 28.03.2018 | Mustafo | 3678

Ассалому алайкум!  Баъзи одамлардан инсон 80 ёшга кирса гунохлари тўкилиб худди чақалоқдек пок бўлиб қолади деган гапларни эшитдим.  Шу гап ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нобулусий ҳафизаҳуллоҳ ўзларининг “Асма ул ҳусна”га қилган шарҳларида бир ҳадиси қудсийни келтирадилар. Унда: “70 ёшга кирганларни яхши кўраман, 80 ёшга кирган(сўраган нарсасини бермаслик)дан ҳаё қиламан” дейилган. Албатта бу Аллоҳ таолонинг фарзларини адо қилган, тавбаси ўз ўрнида, зикр ва истиғфорда бўлган кишиларга тегишлидир. 80га кириб на намозни на рўзани ва на тавбани қилмаган инсон тўнғизданда нопок бўлади. Халқимиз бекорга “80га кирибсан мисли сак(ит)сан” деб бекорга айтмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat