Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онага итоат

12:02 / 30.03.2018 | Sunnat | 3206

Ассалому алайкум! Мен бир болани биламан, Қуръондан 1 пора ёдлаган, ёши 13да ва у хозирда араб тили дарсларига хам қатнайди. Лекин онасидан қўрқмасдан бемалол тортишади. Онадан қўрқиш керак деганимизда мен фақат Худодан қўрқаман деб керилиб гапиради. Боланинг илми баъзи катталардан хам зиёда бўлишига қарамай, онасини Ҳурматини жойига қўймайди. Онаси шу пайтгача болам ёш деб индамасдан келади. Қандай йўл тутишни маслахат берасизлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ота-она боласи ҳақида: “Унга гапирсам жиркиб беради, гапимни малол олади, қалбимни оғритадиган гапларни гапиради” дейдиган даражага етса бола ота-онасига оқ бўлади. Албатта ҳақни гўзал тарзда гапириб, улар учун охиратларини обод бўлишини тиласаю ота-она нодонлик қилиб ҳақни қабул қилмай қалби оғриса бундан мустасно. Чунки қанча-қанча фарзандини намоз ўқиб рўза тутганидан норози бўлаётган ота-оналар бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat