Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махрни адо қилиш

11:36 / 31.03.2018 | Muhammaddolim | 3111

Ассалому алайкум! Устозлар, оғайним савол сўраганди. Бу савол мeни ҳам ўйлантириб қўйди. Хотиннинг махрини бeришга баъзида вазият бўларкан баъзида бўлмас экан, вақти кeлиб махрни узиш мақсадида ҳаракат қилиб юрган одамни хотини вафот этиб қолса махрни қандай узиш кeрак? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда мерос деган масала бор. Эр зиммасида аёлининг маҳри вожиб бўлган ҳолатда аёли вафот топса аёлининг бор мол-мулкини меросхўрларига тақсим қилиш вожиб. Бу хотиннинг ўлган вақтда кимлари борлигига боғлиқ. Масалан ота-онаси, фарзандлари кабиларга шаръий йўл билан тақсим қилиб берилади. Розиман, кечдим деган гаплар ўтмайди. Ҳозирги кунда мерос масаласига 99.9%га амал қилинмай қўйди. Амал қилинмай қўйди дегани уларнинг зиммасидан соқит дейилмайди. Қиёмат куни пул, мол-дунё рол ўйнамайдиган кунда уларни ҳаққини савобларда адо қилишга тўғри келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat