Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Улкан савобларга эришишни истаб

18:16 / 10.04.2018 | tolibu ilm inshaalloh | 825
Ассалому алайкум! Улкан савобларга эришишни истаб Ихлос сурасини кунига 300 марта тиловат қилишни ва 500марта саволат айтишни ният қилиб ва адо қилиб, бу ишда давомли бўлиб. Касб қилган савобларини барча мўмин мусулмонларга бағишлаш тўғри бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аллоҳ таоло муқарраб бўлишнинг энг яқин йўли ҳар бир ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима қилган эканликларини ўрганиб шунга амал қилишдир. Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида марҳамат қилади: 

 قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝ 

31. «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», – деб айт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat