Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Довуд ривояти, Термизий ривояти. Кайси асарлар назарда тутилади?

00:00 / 05.07.2010 | eski savollar | 2258
Ассаламу аълайкум уа рохматуллахи уа баракатуху. Алхамдулиллаха роббил аъламийн, ассолату уа ссаламу аъла росулихи уа аъла алихи уа схабихи ажмаъин. Аммо баъд... Хурматли Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф, сизга исломий илмларни урганаётган бир биродарингиз, камина Абу Махжан узимни кизиктирган бир масала юзасидан савол бермокчи эдим. Гап шундаки, куп хадисларни кузатиш давомида, хадиснинг охирида "Абу Довуд ривоят килган", "Термизий ривоят килган", "Насоий ривоят килган" деган жумлаларга дуч келамиз. Савол тугилади, бу билан мухаддиснинг кайси асари назарда тутилади? Мисол учун имом Абу Довудни олайлик. "Абу Довуд ривоят килган" дейилганда, унинг кайси асари назарда тутилади?Яна бир, аввалги саволдан мухимликда колишмайдиган савол. Бир бахсни гувохи булганимда тарафлардан бири хужжат сифатида бир хадис келтириб, хадиснинг манбаси сифатида Абу Довуднинг "Сунан"ини курсатган, бирок карши тарафнинг зийраклиги туфайли айнан уша хадис Аьу Довуднинг "Сунан"ида эмас, балки "ал-Марасил"ида келганини айтиб, аник хужжат ила исботлаб берди. Савол: Хадис билан "уйин килишга" харакат килган бу инсонни "мудаллис" деб эълон килса буладими? Мудаллис илм оламидаги кейинги мартабаси кандай булади? Агар олим мудаллислик килгани аниклансачи?Кимматли вактингизни аямаганингиз учун, ташаккур. Жазакаллаху хойрон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай пайтда асосан, муҳаддиснинг бош китоби назарда тутилади. Агар бош китобда бошқа китобида келган бўлса, ўша китобининг номи айтилади. Мисол учун, Бухорий “ал-Адаб ал-Муфрад”да ривоят қилган каби.- Текшириб кўрилади ва мудаллислиги аниқланганидан кейин ўшани айтилади. Албатта, мудаллислик шубҳа остида қолишга сабаб бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat