Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни узоқ муддатда узишда инфеляция масаласи

16:23 / 10.04.2018 | Muslim Kamilov | 927
Ассалому алайкум! Бир кишига кўп миқдорда пул зарур бўлиб қарз олишига тўғри келмокда. Лекин бу қарзни тез орада қайтара олмаслиги аниқ. Қарз берувчи буни яхши билади ва уни қийин холатга солмасликни хохлайди. Агар берган пулини қистамасдан юраверса вақт ўтиши билан берилган сумма ўз қийматини жуда сезиларли даражада йўқотиши аниқ. Шунинг учун қуйидагича йўл тутиш халол ёки харом бўлишига аниқлик киритиб берсангизлар. Яъни: 1). Қарзга берилаётган сумма давлатимиз томонидан расман белгиланган “ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИ” миқдорига нисбатан хисобланади. Масалан Э.К.И.Хнинг 150 баробари. 2). Қарзни олган инсон хар ойда қарзининг ЭКИХнинг 1 баробари миқдори тўлайди. 3). Давлат томонидан ЭКИХ миқдори ўзгартирилганда қарзни тўлаш шу суммага нисбатан тўлаб борилади, яъни жорий ойда ЭКИХ миқдори қанча бўлса шу миқдорда. 4). Шу тарзда олинган қарз 150 ой давомида тўлиқ узилади. Шундай қилиш тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. Сиз билан биз қарз бериш қанчалар улкан савобли амал эканлигини унутиб қўйдик. Савобли ишда ҳаражат бўлиши тайин. Шунинг учун ишончли бир нарсани берсин. Масалан сўми бор одам доллар сотиб олиб доллар берсин. Қайтариб олишда доллар ўта даражада қимматлаб кетса, инсоф билан қарзини бир қисмини кечиб юбориши мумкин. Бераётган сўмим шунча доллар экан ҳам деманг. Доллар сотиб олиб қўлига беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat