Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом

22:57 / 11.04.2018 | Жасурбек | 1865
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, илмингизни анча йиллар олдин мен мусулмонман дер эдиму афсуски бирон амалига эътибор бермас эдим. Аллоҳга шукур-ки мени қалбимни иймон нурига тўлдирди. Мен савдода ва таксилик қиламан. Афсуски хар куни деярли барча ишларимга Аллоҳ буюрмаган ишлар аралашиб қолади. Мисол Пайнетимда савдода ўтирсам, терминалдан пул қилиб пулига спиртли ичимликлар олишади ва шунга ўхшаш. Таксилик қилганимда телефон қилиб чақиришади, мижозларнинг баъзида биламан базида йўқ. Олиб бориб ташлаган вақтимда бирон гунох иш қилган ёки шариатимизда зид жойларга боришади. Қисқаси атрофим гунох ишларга тўла. Яхши инсонлар хам бор, афсуски кам. Бировга насихат қилсанг сен олдин бир алкаш эдинг энди одам бўлдингми хам дейишади. Шунда фақат намозимда “Ё раббим йўлдан адашган бандаларинга тўғри йўлни кўрсат, ноинсофларга тўғри йўл кўрсат” деб дуо қиламан. Уларнинг гунохига шерик бўлиб қолмайманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бу сизни имтиҳонингиз экан. Ундан чиройли ўтишга ҳаракат қилинг. Ишни покизасини танланг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat