Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

гиргизлардан қасос олса боладими ?

00:00 / 10.07.2010 | eski savollar | 630
ассаламу алейкум шайҳ жаноблари мен киргизистон фуқоросиман гиргизистондаги ҳунрезликлардан ҳабарингиз бор . мен мусофир юртдаман гиргизлардан қасос олсам боладими элим (ош)учун?ёки шу эрда юрган гиргизларга озор берсам боладими ал қасос минал ҳақ деган ҳадис менга тегишлими?толиқ ёритиб беринг илтимос.оллоҳ рози болсин раҳмат .

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қасосни ҳар ким ўзича олмайди. Жиноятчини маҳкама орқали гуноҳи бўйнига қўйиб, кейин қарор чиқарилади. Бўлиб ўтган ишга ҳаммамиз афсусдамиз, аммо сиз айтган йўл билан қасос олиш шариатда йўқ. Бундай қилинса, икки халқ доим бир-бирини ўлдиришда давом этадиган бўлиб қолади. Биз бу каби ишларнинг такрорланмаслиги учун ҳаракатда бўлишимиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat