Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиладаги муаммо

00:00 / 13.07.2010 | eski savollar | 891
Ассалому алайкум.Оламлар Роббисига бениҳойа ҳамду сано,Росули Мустафога саловоту дурудлар айтиш билан ушбу рисолани Шайх ҳазратларига йўлламоқдаман.Минг афсуслар бўлсинким, қайнона ва келин орсидаги айанчли ҳолатлар шу кунларда кўп кўзга ташланмоқда ёки қулоққа чалинмоқда.Камина ҳам бир қайнонани биламан. У инсон ҳақида бировга гапирмоқчи емасдим, ғийбат бўлиб қолишидан қўрқиб. Лекин ушбу рисоламда бази ҳолатларни васф этмоқчиман, бу муаммога илож топишга,йўл йўриқ кўрсатишга ёрдам берсангиз ва насиҳат қилсангиз деб. Агар бирон ножўя гап айтсам, Аллоҳдан мағфират сўрайман, аммо менда ғаразли ният йўқ, ғийбатдан йироқдаманГап шундаки, Қайнонани келини, келинини фарзандлари бор. Беайб парвардигор, ҳаммада ҳам камчилик ўтиб туради. Келин ишлагани боис бази уй ишларига кечикиши мумкин, фарзандлари ҳам ўқишлари билан машғуллар. Бази базида идиш товоқлар кеч ювилиши мумкин ёки шу каби уй юмушлари. Шу оддий нарсалар қайнонага ёқмайди.Бу ҳақида келин, ўғли ёки набиралари билан гаплашиб, арзини тушунтириш ўрнига бу камчиликларни кўчага олиб чиқади, ёки қариндошлари келганда тўкиб солади. Шундан кейин одамлар бу келин ва фарзандлари ҳақида нима деб ўйлайди. Пашшадан фил ясаб айтилган қайнонанинг ҳасратларидан кейин буларни обрўсга путр етади, маҳаллада ва қариндош уруғ орасида менсимай қўйишади.Шу майда чуйда гапларни ҳаммага ёйиб юриши албатта келинга етиб боради натижада оилада меҳр оқибат қолмайди. Фарзандлари ҳам бувисига меҳр кўрсатолмайди.Мен ҳамма гапни тўлиқ билмайман, билганларимни баён қилдим. Бу қайнонанинг ишига қандай баҳо берасиз? Бунга шариат нима дейди? Қандай насиҳат билан қайнонага тушунтирса бўлади? Қурон ва ҳадис билан насиҳат қилинса ҳаммаси яхши бўлиб кетар деган умид билан сиздан ёрдам сўрамоқдаман.Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз айтиб ўтган гапларнинг ҳаммаси шариатга хилоф. Қайнаналар бундай қилмасликлари лозим. Уларнинг бу ишларга шариат бўйича ҳақлари йўқ. Келин душман эмас. У ҳам фарзанд. Қайнана келинга ўз фарзандидек қараши керак. Келин эса, қайнанасини она деб билиш лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat