Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўрқинч

13:47 / 13.04.2018 | Дилшод | 3233
Ассалому алайкум! Мен намоз ўқийдиган одамни кўрсам ёки олдида юрсам ичимда қўрқув бўлади, ўз-ўзимдан ундан йироқлашишга тушаман. Худди мани уриб ўлдириб қўяётгандек.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Дин душманлари шунчалик даражада ҳаракат қилишди. Ҳатто фарзандларимиз отаси ким ва онаси кимлигини, мўмин ёки кофирни ажратолмайдиган бўлиб қолишди. Табиатда бир қурт бўларкан. Аслида у дарахтларда ҳаёт кечириб, покиза ҳаводан нафас олади. Бирор сабаб бўлиб нажосатга тушиб қолса ўша ерда яшаб, табиати ўша нажосатга ўрганиб қолади. Нажосатдан чиққач покизалик, хушбўйлик, тоза ҳаво унга ёқмай қолади ва улардан нафратланадиган бўлиб қолади. Охир оқибат вафот ҳам топади. Бизни ҳам 70 йил балки унданда кўпроқ худосизлик ғоялари бўлган нопок муҳитга солиб қўйишди. Покиза динимиздан, Аллоҳ ва расули буюрган таълимотлардан узоқ тутишди. Натижада биз ҳам ўша қурт каби бўлиб қолдик. Энди ўша покиза муҳит ичига кирайлик ва аслини ўрганайлик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat