Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туғма ногирон ва ақли заиф бўлиб туғилган фарзандлар

12:55 / 13.04.2018 | farruh sharipov | 1251
Ассалому алайкум! Саволим туғма ногирон, ақли заиф бўлиб туғилган фарзандлар қиёматда савол-жавобсиз жаннатга кирадими? Ота-онасига ажр борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ота-онаси бу берилган синовни Аллоҳдан деб билиб, сабр қилишса савоб олади. 

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلَاثَةٍ؛ عَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ، وَعَنِ الصَّبِيِّ حَتَّى يَحْتَلِمَ، وَعَنِ الْمَجْنُونِ حَتَّى يَعْقِلَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ  

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қалам уч 
(тоифа)дан кўтарилган: уйқудагидан, токи уйғонгунича, ёш боладан, токи эҳтилом бўлгунича, жиннидан, токи ақли киргунича», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги қаламдан мурод, таклиф қаламидир. Шаръий амалларни – таклифларни бажармаган кишиларнинг, жумладан, намоз ўқимаганларнинг гуноҳларини ёзиб турувчи қаламдир.
Ушбу қалам уч тоифа одамдан кўтарилган бўлиб, улар томонидан шариат таклифлари бажарилмаса ҳам, гуноҳ ёзилмас экан.
1. «Уйқудагидан, токи уйғонгунича».
Чунки уйқудаги одамнинг ихтиёри ўзида эмас. Унда ҳушёрлик, бир нарсани идрок қилиш етишмайди. Шунинг учун у шариат таклифларини қилмаса ҳам, гуноҳкор ҳисобланмайди.
2. «Ёш боладан, токи эҳтилом бўлгунича».
Балоғат ёшидан кичик ёшдаги болаларнинг ақлий ва жисмоний камолоти бўлмайди. Шунинг учун ҳам уларнинг шаръий таклифларни бажаришлари мажбурий эмас. Мабодо ўша таклифларга хилоф қилсалар, гуноҳ ёзилмайди.
3. «Жиннидан, токи ақли киргунича».
Жинни одам ҳам аҳли таклиф эмас. Шунинг учун ҳам Исломда, намознинг саҳиҳ бўлиш шартлари балоғатга етганлик ва ақлга боғлиқ, дейилади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat