Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пул муомаласи

18:14 / 14 апрель | Mansurbek | 959
Ассалому алайкум! Автомобил олди сотдиси билан шуғулланадиган инсонлар орасида турли хил олди сотдилар бор. Масалан: машина сотиб олмоқчиман лекин нархига пулим етмай турибди. Машина нархи 6000$. Менда 3000$ бор. Қолган ярим қисмини яъни 3000 ни қўшиб машина олиб беришар экан. Уларнинг шарти шундан иборат экан. Машинани ўзларининг номига расмийлаштириб олишаркан ва сиз хохлаган муддатга ўзлари берган 3000$га маьлум фойдани қўйиб хар ойда бўлиб тўлаш керак экан. Расмийлаштириш харажатларини мен тўлайман экан. Шу келишувда халол ёки харом бўлишлиги ёки қандай қилиб келишса тўғри бўлишлиги ҳақида шариатимиз нима дейди? Олдиндан раҳмат!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бу нақда олиб насяга сотиш ҳисобланади. 3000 сиздан 3000 ундан бўлиб бир машинани сотиб олган бўласизлар ва у ўзининг мошинадан 3000лик ҳақини келишувингизга асосан насяга сотган бўлади. Бу жоиз.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat