Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ вақтида "Валима" оши

18:11 / 14.04.2018 | Jaloliddin | 3690
Ассалому алайкум! Аллоҳ насиб килиб тўй бошладик, синглимни турмушга бермоқчимиз. Шу вақтда "Ош бериш" масаласида савол пайдо бўлди. Куёв (яъни қуда) тараф оиласи "биз учун бўлса ош беришилар шартмас, бекорга исрофгарчилик қилманглар" деган таклиф билан чиқишди. Ош беришлик мажбурийми ёки қуда тараф берган таклиф тўғрими? Тўйимиз муборак "Рамазон Хайит"ининг 1-кунига белгиланди. "Рамазон Хайит"ининг 1-куни тўй қилишга рухсат борми? Бундан ташқари, онам айтишлари бўйича, синглим туғилгандан кейин "Ақиқа" қилинмаган (синглим 22 ёшга тўлади). "Рамазон хайитидан 1 кун олдин, "Арафа" куни кечги вақтга "Ифтор" дастурхони ёзиб, 1 қўй сўйиб, 1 қисми ифторга, қолгани ночорлага тарқатишни ният қилдик. Шу тадбиримизни Арафа куни қилишимиз тўғрими ва у "Ақиқа" ўрнида ўтадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Қуда тўғри айтибди.
2). Бор.
3). Ўтади. Ақийқадан мақсад жонлиқни ақийқа деб сўйиш. Гўштини нимага ишлатилишининг эътибори йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat