Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қариндош уруғ никоҳи

18:03 / 14 апрель | Normurod | 1022
Ассалому алайкум! Шариатда амаки, тоға, амма, холанинг қизларига уйланиш ҳалоллигини биламан. Бир танишим айтади телевизорда бир дипломи бор Ислом университети ўқитувчиси айтибдики "ака-ука, опа-сингил фарзандларининг никоҳи харом" деди. Шунақа фатво чиқдими ёки у одам нотўғри эшитганми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Агар бир кишига ўз акаси, ўз укаси, ўз опаси ёки ўз синглисининг қизига уйланиш ҳаром деган бўлса тўғри айтибди. Чунки киши ўзининг жиянига никоҳланиши ҳаром. Агар ака-ука ва опа-сингиллар қуда бўлишини ва фарзандларини бир бирига никоҳлашни ҳаром деб фатво айтган бўлса, у киши Аллоҳ таоло Қуръонда ҳалол қилган ишни ҳаром деган бўлади. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади: 

 حُرِّمَتْ عَلَيْكُمْ أُمَّهَاتُكُمْ وَبَنَاتُكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ وَعَمَّاتُكُمْ وَخَالاَتُكُمْ وَبَنَاتُ الأَخِ وَبَنَاتُ الأُخْتِ وَأُمَّهَاتُكُمُ اللاَّتِي أَرْضَعْنَكُمْ وَأَخَوَاتُكُم مِّنَ الرَّضَاعَةِ وَأُمَّهَاتُ نِسَآئِكُمْ وَرَبَائِبُكُمُ اللاَّتِي فِي حُجُورِكُم مِّن نِّسَآئِكُمُ اللاَّتِي دَخَلْتُم بِهِنَّ فَإِن لَّمْ تَكُونُواْ دَخَلْتُم بِهِنَّ فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْكُمْ وَحَلاَئِلُ أَبْنَائِكُمُ الَّذِينَ مِنْ أَصْلاَبِكُمْ وَأَن تَجْمَعُواْ بَيْنَ الأُخْتَيْنِ إَلاَّ مَا قَدْ سَلَفَ إِنَّ اللّهَ كَانَ غَفُورًا رَّحِيمًا۝ 

23. Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари – агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, сизга гуноҳ йўқ – ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари ҳамда опа-сингилни жамламоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat