Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насия савдо ҳақида

00:00 / 21.07.2010 | eski savollar | 3333
Ассаламу алекум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳСаволимиз шундан иборат:1. Савдогар машинани магазиндан нақд пулга сотиб олиб(масалан 10000$га), харидорга насия савдога сотади(3 йилга 15000$га). Берган жавобларингизга асосланиб савдогар машинани о'з номига расмийлаштириши керак. Кейин харидорга ишончнома (доверенност) қилиб беради. Ва муддати тугаб харидор то'лиқ пулни савдогарга то'лаб бо'лгач, савдогар машинани харидор номига расмийлаштириб беради. Бу орада ортиқча харажат, я'ни 2 маротаба расмийлаштириш учун, ва 1 маротаба ишончнома (доверенност') учун. Шу харажатлардан қочиб савдогар машинани сотиб олаётганда о'зининг номига эмас балки то'г'ридан то'г'ри харидор номига расмийлаштириб берса бо'ладими? Шариатмиз бунга рухсат берганми? Бу ё'л ҳамма учун қулай ва арзонроқ тушар эди. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Савдогар савдо молини қабз қилган – қўлига олган бўлиши шарт. Ўзида йўқ нарсани сотиб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat