Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёшликдаги хатолар

10:08 / 20.04.2018 | Yamin | 1112
Ассалому алайкум! Саволим мен ёшлигимда яни вояга етмаганимда дўстларим билан бировнинг дарахтидан бесоров мевалардан билмай еб қўйганмиз,бу ўгирлика кирадими? хозирда шу савол мени кўп безовта қиляпти буни бадалани қандай тўлай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Балоғатга етмасдан қилинган гуноҳ ишларга гуноҳ ёзилмайди, лекин балоғатга етгач моддий ҳаққларни эгаларига қайтариш керак. Ўғирликка киради. Эгаларини рози қилишингиз шарт.
БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ
Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:
1. Тушида булғаниши;
2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;
3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.
Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:
1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;
2. Тушида булғаниши билан;
3. Ҳомиладор бўлиши;
4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat