Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Айрим фикхий саволлар

00:00 / 27.07.2010 | eski savollar | 1194
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху! Мухтарам устоз! Сизга айрим саволлар билан мурожаат килишга изн бергайсиз. Саволларим «Саодати абадия. Том илми хол» китобидан:1-САВОЛ. Ибни Обидийн айтадики, ”Рукуъ тасбиҳида қалин “З” билан “азийм”, дейиладики, унинг маъноси Раббим буюкдир бўлади. Агар нозик ”Зе” билан “азим” дейилса, бундан Раббим менинг душманимдир, деган маъно чиқади ва намоз бузилади. Қуръон-и каримни лотин ҳарфларида ўрганиб ўқиган киши, бу уч ҳарфни бир-биридан ажрата олмаганлигидан унинг намози саҳиҳ бўлмайди.» Устоз хозирда купчилик намозни кирил алифбосидаги рисолалардан урганмокдалар. Табиийки, араб лахжасини укий олмайдиган, узлаштира олмайдиганларга уламоларимиз кандай тавсия ва фатволар берганлар. Агар юкоридаги фатвога караладиган булса, купчиликнинг рукусидаги тасбихи купол бузилган шаклда айтилмокда.2-САВОЛ. Магнитафон, компьютердан Қуръон-и каримни тинглаш, қорини тинглаш бўлмайди. Унга тўла ўхшашини тинглаш бўлади. Бундан Қуръон-и каримни тинглаш савобига эришиб бўлмайди. Чунки Қуръон-и каримни тиловат қилиш, яъни уни ўқиш, шуурли бир кишининг, Қуръон-и карим ўқишни биладиган бир кишининг ўқиши, дегани бўлишлиги “Радд-ул-мухтор”нинг беш юз ўн олтинчи саҳифасида кўрсатилгандир.Мухтарам устоз! Хозирда хаётимизда аудио ва видео ускуналардан кенг фойдаланилмокда. Ота-боболаримиз илгари чиройли овозда кироат киладиган корини эшита олмай армонда утганлар. Хозирда эса аудио ускунага машхур кориларнинг кироатлари ёзилган дискни ёки кассетани куйилса кифоя. Мазкур ускуналардан Куръони Карим тиловатини хушу ва эхтиром билан тинглаган киши Куръонни эшитганлик савобини оладими ёки юкоридаги фатвога биноан бу савобдан махрум буладими? 3-САВОЛ: «Саодати Абадия» китобининг 1-кисм, «Намознинг макрухлари» бобида куйидагилар ёзилган: «Расулуллоҳ с.а.в ва асҳоб-и киром намозларини наълин-и шарифлари билан ўқирдилар. Наълин, ости тери бўлган пойабзалдир. Ибни Обидийн намознинг макруҳларининг охирида марҳамат қиладиларки, “Намозни пайпок ёки маҳси билан ўқиш, ялангоёқ ўқишдан афзалдир. Шундай қилинса, яҳудийларга эргашмаган бўлинади. Ҳадис-и шарифда, “Яҳудийларга ўхшамаслик учун намозларни наълин кийиб ўқинглар”, деб марҳамат қилинди. Расулуллоҳ ва Асҳоб-и Киром кўчаларга кийиб чиққан пайпокларида намоз ўқирдилар. Уларнинг пайпоклари тоза бўларди ва Масжид-и набийкумда тўшанчалар тўшалган бўларди. Кир пайпоклар билан у ерга кирилмасди”. Пайпоқ кийиш суннат ўрнига ўтади. Агар пайпоғи ҳам нотоза бўлса ёки киядиган ҳеч нарсаси бўлмаса, тўпиқ суякларигача тушиб турадиган кийимда (шим ёки иштонда) намоз ўқиш яхши бўлади. Оёқлар ўралган ҳолда ўқилган намознинг савоби кўп эканлиги «Ҳалабий», «Барийка» ва «Ҳадийка» китобларида ҳам кўрсатилгандир.» Иктибос тугади.Устоз! Айрим уламолар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам оёқ яланг юрганлари, ул зоти шариф ҳам оёқяланг имомликка ўтганларини таъкидлашади. Илгари юкоридаги фатво укимасдан олдин мен хам оёк яланг укийверардим. Мен укиган китобларда сатри авратга бу шарт килинмаган, намознинг макрухларида хам таъкидланмаган бу масала. Мазкур фатвога одоб юзасидан, мустахаб булиши юзасидан амал килинса яхши буладими? Мазкур масалада батафсил тухталиб утсангиз. Чунки тарових намозларида масжид имомлари хам пайпоклар билан намоз укишни куп таъкидлашади. Пайпоксиз намоз укиш макрух эканлигини айтишади. Эътибор ва жавобларингиз учун рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Имкони борича тўғри талаффуз қилишни йўлга қийишга уруниш лозим. 2. Савобни Аллоҳ таоло беради. Ҳар кимга ниятига ярашаб бўлади. Кўпчилик тирик қорилар овоз ёзиш асбоблариданги қироатчалик тўғри ва қоидали қироат қилса олмасликллари ҳамма биладиган ҳақиқат.3.

Топ рейтинг www.uz Openstat