Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлганимдан кейин ҳам савоби тегиб турадими?

09:49 / 22.04.2018 | Abu Ibrohim™ | 1289
Ассалому алайкум! Устозлар, юртимизда чоп этилаётган Қуръони Карим китоблари сотила бошланди ва унинг нархи 31000 сўм деб белгиланди. Мен Қуръони Карим сотадиган сотувчига мисол учун 100 минг сўм бериб, илтимос ака 100 донагача сотилган Қуръони Каримни 31 мингдан эмас 30 минг сўмдан сотиб мен берган 100 минг сўмни хар бирига 1000 сўмдан арзонлатиб сотсаиз деб холис Аллоҳ учун шу ишни қилсам менга ҳам савобидан тегадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ҳимматингизга балли, Аллоҳ рози бўлсин. Бундай суратда сиз каби бир неча инсонлар “уйимизда Қуръон бор, нархи арзон экан, аввал уйида Қуръони йўқлар олсин, мен бойман қимматроғидан ҳам олсам бўлаверади, бир оз моддий томондан қийналиб ўзгаларни қўлидан нарса олишни ўзига эп кўрмаганлар олишсин. Ўқишни билмаганлар мен ўқишни ўргангунимча ўқишни билиб Қуръон ололмаётган олсин, мен ўргангунимча яна чиқиб қолар” деганлар бўлди. Эшитиб кўзларимизга ёш келди. Арзон олиб устига фойда қўйиб кимларгадир сотадиганлар йўқмикин деган хавфда эдик. Ишхонамизнинг низоми бор, уни ўзгартира олмаймиз. Имкониятингиз бемалол бўлса қимматроққа бўлса ҳам бозорда сотилаётганларидан олиб хоҳлаганингизча ҳадя, вақф қилишингиз мумкин.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat