Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фатво ва Насронийлар билан диалог масаласи

00:00 / 29.07.2010 | eski savollar | 2218
Ассаламу Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ муҳтарам шайҳ жаноблари мен сизга 2 та савол билан мурожаат қилмоқчи эдим 1. Мен яқинда Даруссалом нашриётида нашрдан чиққан 8 томлик фатволар китобини о'қиб қолдим ( муаллифлари Шайкҳ 'Абдул-'Азиз бин 'Абдуллаҳ бин Баз, Шайкҳ Муҳаммад бин Салиҳ Ал-'Утҳаимин &амп; Шайкҳ 'Абдуллаҳ бин 'Абдур-Раҳман Ал-Жибреэн ) ушбу китобда битта биродаримизнинг фотостудиялар очиб сурат тушириш орқали пул топса жоизми деган саволига ё'қ жоиз эмас бошқа касб қилинг деб фатво берилган ёки шунингдек туг'илган кунни нишонлаш бид'ат бо'либ умуман туг'илган кун , янги йил, навро'з каби байрамларни нишонлаш мусулмон одамга мутлақо мумкин эмас , бу нарса бошқа дин вакилларига тақлид деб ҳам фатво берилган мен ушбу фатволарни ба'зи бир мусулмон биродарларимизга айтсам улар сен о'зингнинг мазҳаб имомларинга эргашавер аммо бизнинг мазҳаб имомлари унақа фатво бермаган дегандай гап айтишди менинг сизга саволим шуки ҳозирда фатво чиқарилганда барча аҳли сунна вал жамоа мазҳаб имомлари бирга о'тириб,кенгаш қилиб фатво чиқариладими ёки ҳар бир мазҳаб имоми о'зи якка ҳолда фатво чиқарса ҳам бо'лаверадими ? агар о'ша сен о'зингнинг мазҳаб имомларинга эргашавер деган биродарларимиз ҳақ бо'лса қандай қилиб битта мусулмонга ҳалол бо'лган нарса иккинчи мусулмонга ҳаром бо'лиши мумкин ? илтимос мана шу масалани иложи борича батафсилроқ ёритиб берсангиз 2. Сир эмаски ҳозирда г'арбда ба'зи бир мусулмон оламида катта обро'га эга бо'лган инсонлар насронийлар билан диалог (мулоқот) сабаби билан гоҳ у чэрковда бош руҳоний билан, гоҳ ватиканда папа билан суҳбатлар олиб боришяпди менинг бу мавзуда сизга саволим шуки мусулмонлар учун насронийлар билан диний-ақидавий масалаларда мулоқот ( Аҳмад Дидат Раҳматиллоҳи алайҳга о'ҳшаб баҳс-мунозара эмас )олиб бориш жоизми ёки фарзми ? бу нарсанинг нима кераги бор ? агарда бирон бир шариатимиз руҳсат берган савобли,эзгу мақсадларда ҳамкорлик қилиш масаласи бо'лгандаям тушунарли бо'лар эди аҳир Оллоҳ Таоло аҳли китобларнинг тақдирини ,ҳукмини ва қилмишларини Қур'онда очиқ ойдин баён қилганқу қолаверса ҳар куни ФотиҳаСур'асини 6-7 ойтларини о'қиб яратган Роббимизга ибодат қиламиз ,шу 6-7 оятлар бизга этарли эмасми , энди о'ша инсонлар аҳли-китоб вакиллари насронийлар билан диний-фиқҳий мулоқот (диалог) қилиб нимага ҳам эриша олишарди ? сизга бу саволни беришимга сабаблардан бири 2 та о'з ко'зим билан ко'рган ҳолат бо'лди 1.) мен о'шанақа "диалогчи" инсонларнинг ислом ва насронийлик о'ртасида до'стлик о'рнатиш учун муслима аёлни насроний эркакка никоҳлашганини о'з ко'зим билан интернетда ко'рдим ва мен биламан бу нарса мутлақо мумкин эмас 2.) қолаверса турклар дунёсида битта жуда машҳур бир одам 'Ла Илаҳа Иллаллоҳ" ни айтиб " Муҳаммадур Расуллуллоҳ"ни айтиш шарт эмас , уни айтмаган одамга раҳм қилиш керак ва энг ко'з ко'риб қулоқ эшитмаган нарса о'ша одам ва унинг атрофидаги "диалогчи" кимсалар ҳозирги замондаги насронийлар ва яҳудийларнинг ба'зилари жаннатга киради исломдаги ба'зи ҳукмлар қаттиққо'л бо'лганига сабаб о'ша Пайг'амбаримиз (с.а.в) замонларида вазият о'гир ва кескин бо'лгани учундир о'ша қаттиққо'л ҳукмлар фақат о'ша даврлар учунгина эди деб баёнот беришган илтимос юқоридаги савол ва мана шу масалаларга ойдинлик киритиб берсангиз Жавобингиз учун сизга олдиндан миннатдорчилик билдираман , сог'лик-саломатлик,Оллоҳнинг раҳматини тилаб қоламан Муҳлисингиз, Абдулвоҳид

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ҳозирги пайтда Аҳли Сунна вал жамоа уламолари бир ерда жамланиб фатво чиқариши йўқ. Тўрт фиқҳий мазҳаблар уламолари бир ердан фатво чиқаришлари ҳам йўқ. Ким кўринган фатво чиқарадиган бўлиб кетган. Ҳар телеканал, радио, газет ва журналнинг ҳам ўз муфтийси бор. Шунинг учун, фатволар турли бўлиб кетган. Сиз фатволарини ўқиган одамларнинг юртида ҳам шундай. Яқинда уларнинг подшоҳи фақатгина “Катта Уламолар ҳайъати”га аъзо йигирма кишидан бошқаларга фатво чиқаришга рухсат йўқлиги ҳақида фармон чиқарди. Сиз ҳам ўз мазҳабингиздаги, иймони, эътиқоди ва илмига ишонч мустаҳкам бўлган олимларнинг китобини ўқишган, улардан фатво сўрашга одатлансангиз яхши бўлади.2. Сиз айтган мулоқот – диалоглар ақийда, шариат ва бошқа диний масалаларда эмас. Бунга ҳеч ким ҳаракат қилгани йўқ. Қилмайди ҳам. Бўлаётган нарса умуминсоний манфаатлар йўлида ҳамкорлик қилиш ва бир-бирлари билан ўзаро тушиниш ила бағрикенгликни тарғиб қилиш, холос.3. Муслима аёл мусулмонмас эрга тегиши мутлақо мумкин эмас. Ким бу ишни қилса, катта гуноҳ ва хато қилган бўлади. Буни баъзи жоҳиллар қилган бўлиши мумкин, холос.4. Сиз айтган “турк дунёсидаги машҳур одам” ким бўлишидан қатъий назар унинг айтган гаплари рост бўлса, сафсатадан бошқа нарса эмас! Бундайлардан огоҳ бўлиш лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat