Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳунар пирлари

17:39 / 24 апрель | Hasanbo'y | 546
Ассалому алайкум! Саволим шуки, айтишларга қараганда хар бир хунарни пири бўларкан. Хунар ўрганаётган шогирд катта хунарманд бўлиши учун 1 ой бепул ишлаб 10 кун халққа ош берса кейин катта уста-хунарманд бўаркан. Агарда шу удумни қлмаса иши орқага кетиб, шу хунардан топганидан барака кетаркан. Нега деган савол берсам хар бир хунарни пири бор шунинг учун дейишди. Шу қай даражада тўғри?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бу мутлақо нотўғри гап. Аммо устозидан ўша соҳада маҳорат ҳосил қилганлиги учун ижозат олиш, дуосини олиш, хизматини қилиш келгусидаги ҳунарининг баракасига сабаб бўлади. Аммо пирларга атаб назр қилишлар, ўша соҳани пири қўлласин дейишлар ножоиздир. Бундан қаттиқ сақланиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat