Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махр талаб қилиши ҳақида

17:26 / 24.04.2018 | Алижон | 3101
Ассалому алайкум! Дўстимнинг саволини жунатяпман. Кўп йиллар олдин, совет даврида уйланганида на дин на шариатдан бехабар, русчада ўқигани туфайли ўзбекчаниям зўрға гапирадиган йигит бўлгани учун махр хақидаги саволга нима жавоб беришни билмай куёвжўрасига қараган. У эса уйми ховлими бирор нарса деб юбор деса, бу шунчаки расмиятчилик экан деб ўйлаб ўзи яшаётган, лекин аслида отасига тегишли тўрт хонали квартирани таклиф қилган ва келинам дарров рози бўлган экан. Кейинчалик отаси бу йигитга уй олиб бериб мустақил хаётга чиқарган, лекин дўстимнинг хотини ўша шахар марказидаги тўрт хонали уй менга берилмагунча махримга рози эмасман деб жанжал кўтариб тураркан. Инсон тушунмаслигани ортидан ўзида йўқ нарсани махрга ваъда қилиб юборса нима бўлади? Аёлини рози қилиши учун худди ўша уйни (у уй хозирда сотиб юборилган) қанчага бўлса хам сотиб олиб бериши керакми? Очиқ айтиш керакки дўстим ўртахол инсон бунга қурби етмайди. Шу турган уч хонали уйимизга кўнақол деса аёли хечам унамабди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! “Ҳидоя” китобида : “Бир киши бир аёлга “Бу ҳовлини маҳр қилиш эвазига” деб уйланса, ҳолбуки у ҳовли бировнинг мулки бўлса, никоҳ жоиз, маҳрга деб айтилингани ҳам дуруст. Сўнг қаралади, агар ҳовлининг эгаси ҳовлини беришга рози бўлса, хотинга ўша ҳовлини ўзи берилади. Агар эгаси рози бўлмаса, эр хотинига ўша ҳовлининг қийматини беради” дейилган. Сиз айтган ҳолатда ҳам 4 хонали ҳовлини маҳрга дегани дуруст бўлган, никоҳ ҳам боғланган. Ваҳоланки у 4 хоналик уй эрники эмас, отаники бўлган. Ота рози бўлса ўша уйни беради, агар рози бўлмаса(розим бўлмасликка ҳам ҳаққи бор, чунки у отанинг шахсий мулки), эр ўша 4 хонали уйни қийматини хотинга маҳр қилиб бериши зиммасига лозим бўлади. Хотин “Ўша отангни уйини нима қилиб бўлса ҳам олиб берасан” дейишга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat