Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таом Исрофига оид масала...

00:00 / 31.07.2010 | eski savollar | 1661
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бизга Исломни ҳидоят ё'ли қилиб берган Аллоҳга битмас-тугалмас ҳамдлар бо'лсин ва Саййидимиз Муҳаммад :саw га беадад салоту саломлар бо'лсин. Қадрли Устоз, сизга ҳозирда биз ро'баро келаётган бир муаммо бо'йича савол бермоқчи бо'либ турибмиз. Агар беодоблик ёки қайтарилиш содир бо'лган бо'лса бизни афв этасиз деган умиддамиз. Саволимиз қуйидагича:Ҳозирда биз чэт элда бир о'збек ошҳонасини юргазиб, савдо қилиб турибмиза алҳамдулиллаҳ. Ҳаридорлар ва исте'молчиларимиз ҳам чэт эл фуқаролари яни турли ҳил миллат эгалари. Таом сотиш жараёнида, ко'пгина ҳаридорлар таомланиб бо'лганларидан со'нг ба'зида бир киши то'ядиган ёки бо'лмаса исроф бо'ладиган даражада таомлар ортиб қолади. Албатта биз исте'молчиларни огоҳлантириб оҳиригача, яни шариат талаб қилганича таомларфини исроф қилмасликка чақирамиз ва эслатамиз. Аммо шунга қарамасдан ко'п ҳолларда таомларни исроф бо'лишига сабаб бо'ладилар. Шундай ҳолатларда биз ҳам нима қилишни билмай, иккиланиб қоляпмиз я'ни ушбу ортиб қолган таомни ташлаб юбориш керакми ёки уни о'зимиз тановвул қилиб қо'йишимиз керакми дея. Агар олиб қарайдиган бо'лсак, у таом бир исте'молчининг моли эвазига сотиб олинган, ва унинг ризқидир. Агар биз тановвул қилсак, У ҳолда У инсоннингнинг (исте'молчининг) молини ботил ё'л ила еган бо'лмаймизми?Камбаг'ал ёки мискинларга берайлик десак, деярли атрофимизда таомга зорлар ё'қ. Шу сабаб бу ишимизга ойдинлик киритиб берсангиз деган мақсадда сизга мурожаат қилаётган эдик. Илтимос, шариат талаб қилган ё'лни бизга етказиб берсангиз.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ барчамизни икки дунёда азиз ва мукаррам қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Уларнинг ўзлари рози бўлиб қолдириб кетган таомни есангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Сизлар ошиб қолган таомни эгасига солиб берадиган пакетлар қилинглар. Кўп давлатларда бу йўлга қўйилган. Кирганларида ортиб қолган таомингизни пакет қилиб бериш имконимиз бор деб айтилади. Ўзи истаса, пакетга солиб берилади. Яна баҳзи муҳтожларга ёрдам берадиган ташкилотлар билан келишсангиз ҳам бўлади. Иложи борича увол бўлмаслигига ҳаракат қилинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat